🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Ушбу дуони қилган инсоннинг ҳожатлари раво бўлади «Ким ҳожат | Жума Муборак

Ушбу дуони қилган инсоннинг ҳожатлари раво бўлади

«Ким ҳожатманд бўлса, фотиҳа сурасини шом намозининг фарз ва суннатидан сўнг, ўрнидан турмасдан олдин, қирқ маротаба ўқисин. Сурани ўқиб бўлгач, Аллоҳдан ўзининг ҳожатларини сўрасин.Чунки, Аллоҳ таоло ҳеч шубҳасиз унинг ҳожатини раво қилади. Юқорида зикр қилинган иш тажриба қилиниб, ушбу тавсияни манфаатли, дея топдик. Фотиҳа сураси қирқ маротаба ўқилганидан сўнг, ушбу дуо ўқилади: «Илоҳим, сенинг илминг сўралган нарсага кифоя қилади. Ушбу Фотиҳа сураси ҳаққи, менга сўралган нарсада кифоя қил. Сени караминг айтилган сўзга кифоя қилади. Ушбу фотиҳа сураси ҳаққи, мени айтилган сўз сабабли икром қилиб, қалбимдаги нарсани ҳосил қилишингни сўрайман».

Ушбу дуо Шайх Муҳйиддин ибн Аробийдан ривоят қилинган

anba:Abdu
lloh_domla_rasmiy

@Juma_Muborak