🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

​​#маслаҳатлар. Ўзим қўллайдиган ва хайрли деб биладиганлари | Жума Муборак

​​#маслаҳатлар.

Ўзим қўллайдиган ва хайрли деб биладиганларимни бўлишсам дегандим.

Бекалик сирларидан-амалларгача...

Эсимга тушганларини ёзяпман:



Баъзан тилингизга бир қўшиқ ўрнашиб қолади, диққат қилсангиз, қўшиқнинг ўрта қаторларини айтаётган бўласиз, бу одатдан қутулиш учун интернетдан ўша қўшиқни очинг, оҳиригача эшитинг ва ёпинг. Бўлди, онг ости қўшиқ тугаганини ўзига қайд қилиб қўйди, миянгизда айланаётган оҳангдан шу тарзда фориғ бўласиз.

Бу амалнинг камина қўллайдиган яна давоми бор. Дарров шайҳ ҳазратларининг бир сўзларини ҳаёлимга келтираман, ҳар ярим соатда ўз Роббисини бир ёд этиб, зикрини келтирган киши зокир саналаркан. Қўшиқни тилимда айлантириб юрганимдан ўзимни-ўзим койийман ва дарров қўлимга тасбеҳни оламан.



Болалар ёш пайти хожатхонадан улар ўзлари хоҳлаганча фойдаланади. Уйида боласи йўқ одам сизнинг хожатхонангиздан нимадир айб топиши мумкин.
Унитазни тоза тутасиз, аммо билмайсиз-ки, сиздан кейин болалар кириб...

Камина хлорли тозалаш воситасидан озроғини унитаз тозалайдиган чётка идишчаси ичига қуйиб қўяман, буни учта яхши томони бор: хлорли восита кўпга етади, чётка доим оппоқ туради ва хожатхонадаги нохуш ҳидларни йўқотади. Агар тозаловлардан кейин унга бироз шампун ҳам қуйсангиз, яхши хид келиб туришини кафолатлаган ҳам бўласиз!



Оҳирги пайтлар "Misvak" тиш пастасининг сариқ геллисини ишлатяпман. Буни ҳам бошқа тиш пастасидан уч-тўртта афзалликлари бор: таркибида мисвок экстракти бор, тишни яхши тозалайди, нарҳи қиммат эмас ва энг муҳими яшил пасталарга яъни табиий тиш тозалаш воситаларига киради.



Каминадан ташқари оиламиздаги ҳамма совунни кўп ишлатади. Майда-чуйда "олқинди" совунларни йиғиб олиб қўяман. Кўпгина бўлганда ўтириб қирғичдан чиқараман. Ҳар ванна ювганимда унинг бир стаканига озгина хлорли бирикма, уксус, хамир содаси кабиларни қўшиб ванна оқартирадиган аралашма тайёрлайман. Сарғайган жойларни ҳам жуда яхши кетказади. Ҳам ширин хид таратади.



Ҳаммом деворларидаги кафелни ювиш учун ҳозир бозорларда сотилаётган пол ювадиган мосламадан фойдаланаман, у билан баланд жойларнинг ойнасини ҳам артса бўлади.



Ҳозирча ёдимга тушгани шулар бўлди, пост сизга ёққан бўлса реакциянгизни билдириб қўйишни унутманг!

Ummu Zaynab Ummu

@Juma_Muborak

https://t.me/juma_muborak