🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

AЁЛЛАР НАМОЗИ - Aёллар намози қандай фарқланади? - Эркаклар | Жума Муборак

AЁЛЛАР НАМОЗИ

- Aёллар намози қандай фарқланади?
- Эркаклар намозидан саккиз жойда фарқ қилади:

1) Такбирда аёллар қўлларини елкагача кўтарадилар;

2) Қўл кўтарилган пайтда қўллар енг ичида бўлади;

3) Aёллар қўлларини кўкракларининг устига қўядилар;

4) Эркаклар рукуъда тиззаларини букмайдилар, балки ёзиб турадилар, аёллар озроқ букиб турадилар;

5) Эркаклар рукуъда тиззаларига суянган вақтларида қўл бармоқларини очиб турадилар, аёллар очмайдилар;

6) Саждада бўлган вақтда эркаклар билакларини ердан ва қовурғаларидан, қоринларини сонларидан ва ердан узоқ тутадилар, аммо хотинлар сонларини қоринларига ёпиштириб, йиғилиброқ сажда қиладилар;

7) Эркаклар қаъдада ўтирган ҳолларида оёқларини тик босиб, бармоқларини қиблага ўгириб турадилар, чап оёқларини ётқизиб, унинг устига ўтирадилар, аммо аёллар икки оёқларининг учларини ўнг тарафга қаратиб, чап думбаларини ерга теккизиб ўтирадилар;

8) Эркаклар фарз намозини азон ва иқомат айтиб жамоат бирла ўқийдилар, аёллар учун азон ва иқомат шарт эмас. Уларга намозни жамоат ва имом бирла ўқиш макруҳ.

"Ибодати исломия"дан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube