🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

МEНИ САҚЛА ЭЙ НАМОЗ! Истаб-истамай ичимга тўлган ҳар турли ғу | Жума Муборак

МEНИ САҚЛА ЭЙ НАМОЗ!

Истаб-истамай ичимга тўлган ҳар турли ғуборлардан мени покла. Қулоқларим ҳар тонг қушлар зикрини туйсин. Ўпкам тонгнинг мусаффо, салқин ҳавоси билан тўлсин. Пайқаганмисан қалби йўқлар ёки қалбни беш сўмга пуллайдиганларни узоқдан ҳам таниб олиш мумкин. Улар ҳар вақт воз кечмоққа ёки орқа ўгирмоққа тайёрлар.

Мени сақла, эй Намоз!

Юзим Ҳақдан бошқасига бурилмасин, қалбим доимо у билан бўлсин.Мени ёлғиз қолдирма, эй Намоз!

Жон йўлдошим...
Биламан, ҳамма кетганда, ҳаммаси тугаганда ҳам, ёнимда сендан бошқа ҳеч ким мен билан
қолмайди.
Сен...
Мен...
Ва тупроқ...
Мени қаттиқ тут, эй Намоз!

Тугаб-битмас, кўзларимни кўр қилган ҳирсим, қулоқларимни кар қилган ўткинчи савдолар, охири кўринмаган ёлғонларга қарши тут мени. Охири умидсизлик, алам ва афсус бўлган бу оқимга мени қўйиб юборма. Ҳузурингдан менга жой бер.

«Мени қалбимдан тингла» китобидан.
@mehrob_uz