🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай | Жума Муборак

ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл­-атворингдан сўраласан, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
@mehrob_uz

@juma_muborak