Get Mystery Box with random crypto!

Шайтонни ҳайдаш дуоси ҳақида Бир жойда «Оятул Курсий» ўқилса | Жума Муборак

Шайтонни ҳайдаш дуоси ҳақида

Бир жойда «Оятул Курсий» ўқилса ва Азон айтилса, шайтон у ердан қочади. Набий алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг номи билан паноҳ тилаб бундай дуо қилганлар: «Аъузу биллаҳис самиъил ъалийм минаш шайтонир рожийм. Мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи».

Маъноси: «Мен эшитгувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила даргоҳидан ҳайдалган шайтоннинг ўзидан, иғвосидан, такаббурлигидан, ва нифоқидан паноҳ тилайман» (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари)
(«Шифо оятлари ва маъсур дуолар»)
ㅤㅤㅤㅤ
Яқинларга улашинг!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

@juma_muborak