Get Mystery Box with random crypto!

​​​ «МЕН КАТТА ГУНОҲ ҚИЛДИМ» #Ҳадис Бир киши Набий солла | Жума Муборак

​​​ «МЕН КАТТА ГУНОҲ ҚИЛДИМ»

#Ҳадис

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим.
- Энди мен учун тавба борми?» деди.
- «Сенинг онанг борми?» дедилар.
- «Йўқ» деди.
- «Сенинг холанг борми?» дедилар.
- «Ҳа», деди.
- «Унга яхшилик қил», дедилар».
Термизий ривоят килган.

Шарҳ: Онага яхшилик қилиш қанчалик улуғ иш эканини қаранг! Бу иш гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи ўтган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлар экан.
️ Фарзанд ота-она хизматида доимо шай туриши, ҳатто мушрик бўлсалар ҳам уларнинг розилигини топиши, вафотларидан сўнг шариат ҳукмига кўра ҳакларини адо этиши лозим бўлади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Албатта Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!


@juma_muborak