#Ҳадис_93 #Такрор АГАР БИРОРТАНГИЗ ЭСНАСАНГИЗ عن أَبِي سَع | Жума Муборак
#Ҳадис_93 #Такрор
АГАР БИРОРТАНГИЗ ЭСНАСАНГИЗ
عن أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " إِذَا تَثَاوَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيُمْسِكْ بِيَدِهِ عَلَى فِيهِ ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَدْخُلُ" .(رواه مسلم)
Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради”.
Имом Муслим ривояти.
***
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин. Агар (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар”.
Термизий ривоят қилган ( “Аксириш одоблари”).
Изоҳ: Уламоларимиз мазкур ҳолатда оғизни чап қўлнинг орқа тарафи билан беркитишни одобдан эканини айтишган. Шунингдек, бошқа ҳадисларда эснаб туриб: “ҳооҳ” деб, овоз чиқариб бўлмаслигини, чунки бунда шайтоннинг кулгисига сабаб бўлинишини ҳам баён қилинган. Яна баъзи ривоятларда Пайғамбарлар алайҳимус-салом ҳеч эснашмагани ривоят қилинади. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати.
@juma_muborak