🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

​​ДТМ судда ютқазди! Энди ДТМ каналимиз муштарийи Комил Жали | MILLIY SERTIFIKAT

​​ДТМ судда ютқазди!

Энди ДТМ каналимиз муштарийи Комил Жалиловга маънавий зарар тўлайди. Аслида Комил Жалилов 30 миллион сўраган эканлар, лекин суд 3 миллион маънавий зарар тўлаш ҳақида ҳукм чиқарибди.

Иш дастлаб ДТМ Комил Жалиловни судга беришидан бошланган. Нима эмиш, кўнгли нозик ДТМ шаънига Комил Жалилов ёзган мақоласи билан путур етказган эмиш. Ушбу судда ДТМ талаби қаноатлантирилмаган. Воқеа тафсилотларини мана бу ерда ўқишингиз мумкин.

Суд ДТМ талабини қаноатлантирмади.

Кейин Комил Жалилов судма суд югуртиргани, маънавий зарар кўргани учун ДТМ валломатларини судга берганлар ва суд Комил Жалилов талабини қисман қондириб 3 миллион маънавий зарар ва суд харажатларини қоплашни ДТМ зиммасига юклаб қарор чиқарган. Бу суднинг тафсилотларини мана бу ерда ўқишингиз мумкин.

Комил Жалилов ДТМ валломатларига кимлигини кўрсатиб қўйди.

Вой, мани окахонларииимммммм!

Комил Жалилов, отангизга минг раҳмат, худди судда ўзим ютгандек бўлдим, қўлларингизни сиқиб қўйгим келяпти. Ҳей, миндееее, шунақа судларга каминани ҳам чақириб турингларееее.

Мана сенга олам, олам гул, этагингга сиққанича ол.....

P.S. Ҳозир ДТМ юристларининг аҳволини видеода томоша қилишингиз мумкин.

tme.to/tentakminds #dtmkaputhammauyquga