🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

#Қонунчиликдаги_янгилик! Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 15 | MILLIY SERTIFIKAT

#Қонунчиликдаги_янгилик!
Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 15 октабрдаги 646-сонли қарорига
мувофиқ умумтаълим фанларидан бири бўйича халқаро тан олинган сертификатга ёки Вазирлар Маҳкамасининг “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида” 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига мувофиқ умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган:

Педагогика йўналишидаги олий таълим муассаса (факультет)ларининг 2021 йил ва ундан кейинги йиллардаги битирувчилари:

бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда меҳнат фаолиятини амалга оширганда, уларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб меҳнат фаолиятини амалга оширганда, уларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Олий маълумотли педагог ходимлар ва педагогика йўналишидаги олий таълим муассаса (факультет)ларининг битирувчилари тўғридан-тўғри иккинчи малака тоифасига ( ) эга бўлади.

Бундан кўриниб турибдики, юқорида қайд этилган сертификатга эга бўлган педагогика йўналишининг битирувчилари умумтаълим муассасасига ишга қабул қилинганда, 2-малака тоифаси берилади. Бу дегани уларга 2-малака тоифасига мутаносиб равишда ҳақ тўлади.

П.С. ОТМларнинг педагогика йўналиши талабалари ушбу имкониятни қўлдан бой берманг! Ё халқаро тан олинган ёки миллий сертификат олинг ва ортиқча оворагарчиликсиз 2-тоифага эга бўлинг.
(@yurist_imomniyozov)

Kanalga ulanish:
@milliy_sertifikat