Get Mystery Box with random crypto!

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ХУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИ | Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ХУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИГА НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ВА БОШҚА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНГ АРАЛАШУВИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ.

Мен, Дадаев Мустафо, “Учлик ишонч савдоси” МЧЖ раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқдаман.

Корхонамизнинг асосий иш фаолияти - автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари кўрсатишдир. Иш фаолиятимиз давомида соҳага оид барча янгиликлардан бохабар бўлиб келмоқдамиз. Иш жараёнида юзага келинаётган муаммолар, ечилмаётган масалалар юзасидан Ховос транспорт прокуратураси, вилоят транспорт бошқармалари масъул ходимларига мурожаат қилинган ҳолда ҳал этиб келинмоқда.

Транспорт прокуратураси ва транспорт бошқармаси масъул ходимлари томонидан доимий равишда тарғибот ва тушунтириш тадбирлари ўтказиш давом эттириб келинмоқда. Мазкур тадбирларда сўнгги вақтларда қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун ва моҳияти тушунтирилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилмоқда.

Сўнгги 3 йиллик даврни таҳлил қиладиган бўлсак, тадбиркорлик фаолиятига назорат қилувчи ва бошқа давлат органларининг асоссиз аралашиш ҳолатлари кузатилмади.

Муҳтарам Президентимиз томонларидан тадбиркорлик субъектларини текширишга мараторий эълон қилиниши, пандемия даврида солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятларининг яратилиши тадбиркорларни руҳлантириб, фаолиятларини кенгайтиришга, янги ишчи ўринларини яратишга хизмат қилмоқда.