Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Logo of telegram channel sirdaryomintrans — Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal S
Logo of telegram channel sirdaryomintrans — Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal
Channel address: @sirdaryomintrans
Categories: Telegram
Language: English
Subscribers: 99
Description from channel

Telegram https: //t.me/sirdaryomintrans Facebook: https://www.facebook.com/sirdaryo.viloyati.9 Ishonch telefoni: 71 202-05-01(223)

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 4

2021-06-22 16:37:09 ЎЗБЕК-АФҒОН ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАНИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига кўра, Республика махсус комиссияси Афғонистон Ислом Республикасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганлигини инобатга олиб, ўзбек-афғон Давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланишини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

Шу билан бирга, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига туристик визалар беришни ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бунда “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали қуйидаги тоифадаги фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади:

дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;

халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;

ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси фуқароларига.

Шунингдек, “Термиз-автойўл” чегара ўтказиш пункти орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан ўтказиш пунктида фаолият юритаётган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.

Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эса тегишли ҳудудда жойлашган махсус клиникаларга даволаш учун юборилади.

Коронавирус инфекциясига мусбат натижа аниқланган чет эл фуқаролари эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.

Бундан ташқари, синов тариқасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Ўзбекистон Республикасига чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келган барча шахслардан, республика ҳудудига кириб келганларидан сўнг 7-кунига қадар коронавирус инфекциясига полимераза занжирли реакция текширувини ўтказиш ва бунда тест харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тизими жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
49 viewsMaftuna Jamolova, 13:37
Open / Comment
2021-06-22 16:37:08 СВ: Коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайди

Республика махсус комиссиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва илмий марказлар олимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси боғлиқ эпидемиологик вазият ҳамда ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда масъул раҳбарлар ҳисоботлари эшитилиб, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинди.

Биринчи навбатда касаллик профилактикасига қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, аҳоли томонидан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш каби санитария-эпидемиология талаблари назоратини олиб бориш юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларида аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида, 50 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларни ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатлами қаторида босқичма-босқич Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан эмлаш тадбирларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, сўнгги кунларда инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлигини инобатга олиб, ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга йўналтирилган тиббиёт муассаларининг тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур дори воситалари захирасини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги кунларда айрим қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлиги, шу жумладан мамлакатимизда ҳам ушбу инфекция билан касалланиш бироз ортганлигини инобатга олиб ҳалқимиздан шахсий масъулиятни оширган ҳолда жамоат жойларида ниқобда бўлиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби талабларга риоя этишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
38 viewsMaftuna Jamolova, 13:37
Open / Comment
2021-06-22 16:33:56
Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram | ⠀
52 viewsMaftuna Jamolova, 13:33
Open / Comment
2021-06-21 13:00:00
Сирдарё вилоятида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларни таъмирлаш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.


@Sirdaryomintrans
68 viewsMaftuna Jamolova, 10:00
Open / Comment
2021-06-21 08:12:03
Халқаро аҳамиятдаги М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 130-139 км даги ПК 62+00 даги кўприкни реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги сабабли автотранспорт ҳаракат хафсизлик йўл белгилари ва ёриткич устунлари ўрнатилиб ҳозирги вақтда бир томонлама транспорт воситалари ҳаракатланиши давом этмокда.
Сирдарё вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ҳурматли ҳайдовчилардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоида”ларига риоя қилган холда харакатланишларини сўраб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.


Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати
73 viewsMaftuna Jamolova, 05:12
Open / Comment
2021-06-18 06:57:41
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидининг янги биносини бориб кўрди.
Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.
Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.
Қуръон оятларидан тиловат этилиб, дуо қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил новое здание Главной пятничной мечети Андижанской области.
Новое здание построено в старинном стиле "четыре айвана" и "четверо ворот". По обеим сторонам воздвигнуты башни высотой 54 метра, главный зал венчает купол диаметром 18 метров.
Раньше мечеть вмещала 5 тысяч человек, теперь она может принять более 15 тысяч молельщиков.
Были прочитаны аяты из Корана.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #masjid

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
41 viewsMaftuna Jamolova, 03:57
Open / Comment
2021-06-18 06:57:39
Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳридаги қаровсиз бинолар ўрнида ташкил этилган тикувчилик корхоналари билан танишди.
Ушбу қувватлар йилига 40 миллион долларлик трикотаж ва 25 миллионлик джинси маҳсулотларини экспорт қилишни мақсад қилган. Президентимиз янги корхоналардаги иш жараёнини, маҳсулот намуналарини кўздан кечирди. Мутасаддиларга корхоналар фаолиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Глава государства посетил швейные предприятия в городе Андижане, организованные на базе неиспользуемых сооружений.
Они планируют поставлять на внешний рынок трикотажную продукцию на 40 миллионов и джинсовые изделия на 25 миллионов долларов в год.
Президент ознакомился с технологическим процессом на новых предприятиях, осмотрел образцы продукции. Ответственным лицам поручено оказать им поддержку в расширении деятельности.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #korxonalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
29 viewsMaftuna Jamolova, 03:57
Open / Comment
2021-06-18 06:57:39
26 viewsMaftuna Jamolova, 03:57
Open / Comment
2021-06-17 08:28:27
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
«Янги Андижон» шаҳри қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с проводимыми в регионах преобразованиями и жизнью населения отбыл в Андижанскую область.
В ходе двухдневной рабочей поездки планируется посещение текстильных, агропромышленных и сельскохозяйственных предприятий, ознакомление с созидательной работой.
Один из важных пунктов программы поездки - закладка первого камня города «Новый Андижан».

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
11 viewsMaftuna Jamolova, 05:28
Open / Comment
2021-06-17 07:47:15 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати

Батафсил https://bit.ly/35tngi7

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
19 viewsMaftuna Jamolova, 04:47
Open / Comment