Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда мамлакатимизда биринчилардан бўлиб ҳокимлик боғи | SURXONDARYO KADASTR

Сурхондарёда мамлакатимизда биринчилардан бўлиб ҳокимлик боғи ташкил этилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида хайрли ташаббус билан чиқди.

Ангор туманининг Каттақум маҳалласи ҳудудидаги фойдаланишдан чиққан 4 гектар майдонда Сурхондарёда вилояти ҳокимлиги боғи ташкил этилиб, ҳокимлик ходимлари янги боққа эзгу ниятлар билан 2000 туп ўрик кўчати экди.

Ҳокимлик ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 16 миллион, шу жумладан, йил якунига қадар 6 миллион туп мевали ва манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача кўчатларнинг 2 миллиондан ортиғи экилган.

Каналга уланиш:
https://t.me/AOKA_Surxondaryo