2021-12-10 11:04:53
Чекка туманларда ўқитувчилар учун сайёр малака ошириш курслари ташкил этилди
Хабарингиз бор, Халқ таълими вазири
Б.Саидов ва А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори
А.Раджиевлар ҳудудлардаги ўрганиш бўйича
Хоразм вилоятининг чекка туман ўқитувчилари билан учрашган эди.
Ўрганишларда вилоят марказидан узоқ ҳудудларда жойлашган
Тупроққалъа туманидаги
12-сон умумтаълим мактабининг муаммолари, фан педагогларига бўлган эхтиёжи юзасидан вазифалар белгиланди.
Ўрганишлардаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида халқ таълими вазири Б.Саидовнинг топшириғига асосан, А.Авлоний илмий-тадқиқот институти бошчилигида
Хоразм вилояти малака ошириш ҳудудий марказининг ишчи гуруҳи
6-7 декабрь кунлари
Хазорасп маҳалласида жойлашган 12-сон умумтаълим мактабида сайёр малака ошириш курсларини ташкил қилди.
Бунда
туманнинг чекка массивида жойлашган 11,13,14,15 ва
16-сон умумтаълим мактабларининг
кимё, физика, математика ва
информатика фани ўқитувчилари ҳам жалб этилди.
1.2K views08:04