2021-12-09 08:41:06
Қиш мавсумида иммунитетни мустаҳкамлаш учун нималарга эътибор бериш керак?
Шифокор Ҳилола Жумаева:
Касалликка қарши курашиш ёки уни олдини олишда энг яхши усул бу - иммунитетни мустаҳкамлаш бўлиб, бунда 3 та қоидага амал қилиш лозим: соғлом таомланиш, соғлом уйқу ва жисмоний тарбия
Қиш учун мавсумий бўлган беҳи, хурмо ва турп маҳсулотларини истеъмол қилиш организмни витаминлар билан таъминлашга ёрдам беради;
С витаминли цитрус мевалар ҳам иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради;
Болалар кунига 4 маҳал овқатланишлари лозим. Бунда кунни илиқ сувдан бошлаш ва кун давомида кўп суюқлик ичиш лозим;
Нонуштага сут ва сут маҳсулотлари, сутли бўтқалар истеъмол қилиш организм учун жуда фойдали.
Бундан ташқари соғлом уйқуга риоя қилиш, кунига 7-8 соат ухлаш ва спорт билан шуғулланиш лозим. Тоза ҳавода пиёда сайр қилиш ҳам организмда қон айланишини яхшиланишига ёрдам беради.
«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
706 views05:41