🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Ustozlar Kanali 🇺🇿

Logo of telegram channel ustozlar_oqituvchilar_pedagoglar — Ustozlar Kanali 🇺🇿 U
Logo of telegram channel ustozlar_oqituvchilar_pedagoglar — Ustozlar Kanali 🇺🇿
Categories: Education
Language: English
Subscribers: 2.72K
Description from channel

Ustozlar Kanali✅
«Билимга элтувчи ягона йўл бу - фаолиятдир»
📬 Reklama uchun:
👨‍💻

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


The latest Messages 74

2021-02-11 08:19:40
Oltiariq tumani XTB tasarrufidagi 4-IDUM 2-"A" sinfida matematika fanidan " 7 sonini bir xonali songa ko'paytirish va 7 ga bo'lish "
mavzusida ochiq dars o'tkazildi.
O'qituvchi: Zuhra Yadgarova

«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
2.4K views05:19
Open / Comment
2021-02-10 08:11:56 Диққат эълон! Бугун, 10 февраль куни педагоглар малака (тест) синовлари бўйича онлайн-репетициялар бошланади

Жорий йилнинг февраль ойи мобайнида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида малака (тест) синовлари бўйича онлайн-репетициялар ўтказилади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz -электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

10-12 февраль кунлари (10 февраль соат 10:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси қуйидаги 3 та фан бўйича ўтказилади:

Физика;

Кимё;

Биология.

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:

Вилоят;
Туман;
Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;

Агар, юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.

Бошқа фанлар бўйича онлайн-репетиция қачон ўтказилиши ҳақида (тез кунларда) Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
3.5K views05:11
Open / Comment
2021-02-09 11:36:16
58 ёшга тўлган ва иш стажи камида 25 йил бўлган эркаклар ҳамда 53 ёшга тўлган ва иш стажи камида 20 йил бўлган аёллар меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилганда ёшга доир пенсияни муддатидан олдин олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
4.3K views08:36
Open / Comment
2021-02-09 11:36:16
9 февраль (1441 йил) – буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд топган кун.

«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
3.0K views08:36
Open / Comment
2021-02-07 05:44:02
#Биласизми

Педагог фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing

https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
4.9K views02:44
Open / Comment
2021-02-07 04:47:19
АССАЛААМУ АЛАЙКУМ!

Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга бой бўлсин..!!

Булут ортидан мўралаган қуёш тафти кўнглингизга бахт қувонч, шоду хуррамлик олиб келсин.

Ҳар қандай инсоннинг қалби ўз ҳаёти давомида барча нарсалардан тўяр экан. Кулгудан, ғамдан, ёлғизликдан, бахтсизликдан барча барчасидан. Аммо, шундай туйғу бор-ки, одамзот доимий унга нисбатан ташналик сезар екан...
Бу МЕҲР туйғуси екан...

Ана шу ташналик ҳиссини яқинларимизга раво кўрмайлик, яқинларимизга тонгда меҳр ила хушкайфият улашайлик.

Бошланган янги кунимиз барокатли бўлсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг

«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
4.4K views01:47
Open / Comment
2021-02-05 17:16:07
«Директор ҳам, ўқитувчи ва қоровул ҳам ўзим» — Хоразмдаги мўъжаз мактаб муаллимаси

Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Базиргон қишлоғи – Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан. Уни юртимизнинг энг кичик масканларидан бири десак ҳам муболаға бўлмайди: қишлоқ атиги 8та уйдан иборат.

Тўлиқ видеони кўриш

66 ёшли Гавҳар Бобоева 20 йилдан бери ўз уйида ташкил этилган синфхонада болаларга билим бериб келмоқда. Фидойи аёл – шу мактабнинг ҳам директори, ҳам ўқитувчиси, ҳам қоровули.

Мақолани ўқиш

«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
4.7K views14:16
Open / Comment
2021-02-04 22:37:21
​​​​Жума кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга куп саловат айтинг

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
4.6K views19:37
Open / Comment
2021-02-04 22:33:35
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, ЖУМА муборак...

Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим ЖУМА Муборак!!!

АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!

ЖУМА МУБОРАК!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
═══════════════

«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
3.9K views19:33
Open / Comment
2021-02-04 08:32:29 Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга тизимни малакали ходимлар билан таъминлаш, натижа кўрсатмайдиганларга чора кўриш, барча вакансияларни ish.uzedu.uz сайтига жойлаб бориш бўйича вазифалар белгилаб берди

Маълумки, халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларни малакали кадрлар билан таъминлаш, бўш иш ўринларига номзодларни танлашда замонавий тизимни яратиш, фидойи ходимларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий ишлар олиб борилаётган бўлсада, жойларда ушбу соҳада ҳали ҳамон муаммолар мавжуд.

Бу каби камчиликларни бартараф этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларига ўтказилаётган танлов жараёнида меритократия тамойилига, яъни қобилиятли ходимларни саралаб олиш, уларни хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ишдан бўшатишда адолат тамойилига амал қилиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Барча ҳудудий бошқармалар раҳбарларига ҳар бир бўш иш ўрни тўғрисида маълумотларни доимий равишда ish.uzedu.uz сайтига жойлаб бориш, ҳужжатларни ушбу тизим орқали қабул қилиш, номзодларни саралаб олишда таниш-билишчилик, маҳаллийчилик, манфаатлар тўқнашуви каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ишлаб келаётган, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришмаган ходимларни юқори лавозимларга тавсия этиш ва тайинлаш ҳолатларига йўл қўймаслик, раҳбар ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилишда асл сабабини ўрганиш, ўз ишига масъулиятли, касбий маҳорати ва профессионаллиги билан ўрнак бўлаётган ходимларнинг ноҳақ ишдан бўшатилишининг олдини олиш бўйича огоҳлантирилди.

Шунингдек, вазирлик томонидан таълим даражаси юқори бўлган мактабларда самарали фаолият кўрсатаётган, кўп йиллар давомида юқори натижаларга эришиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи педагогларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Юқорида кўрсатилган масалаларда сусткашликка йўл қўйган барча раҳбарларга интизомий чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантириш берилди.


«Ustozlar Kanali» ga ulanish uchun quyidagi linkni bosing
https://t.me/joinchat/AAAAAETx30P3QNm6evDuEQ
3.8K views05:32
Open / Comment