Get Mystery Box with random crypto!

Эроннинг чекка қишлоғидаги мактаб ўқитувчиси Али Моҳаммадиан, | Maʼrifat.

Эроннинг чекка қишлоғидаги мактаб ўқитувчиси Али Моҳаммадиан, баъзи ўқувчилари касаллик сабабли сочлари тўкилган синфдошини масхара қилганини кўрибди. Ўқитувчи кулган болаларга танбеҳ бериб, жазолаш ўрнига ўз сочларини олдириб, касал ўқувчисини қўллашга қарор қилибди.

У «Ўқувчим Маҳан сочларидан айрилгач, дўстларидан узоқлашди ва доим хомуш юрадиган бўлиб қолди. Дарсларга ҳам қизиқиши камайди. Биргина истагим, унга яқин бўлиб, дарсларга эътиборини қайтариш эди» - дейди.

Бундан таъсирланиб синифидаги 23та ўқувчи ҳам, қиш бўлишига қарамай худди устози каби сочларини олдирибди...

Агар ўқитувчи идеалист бўлса, нураётган биноларни ҳам, сўнаётган қалбларни хам қутқара олади!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA