Get Mystery Box with random crypto!

​​#Сўраган_эдингиз ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ ДИРЕКТОР ЙЎҚЛИГИДА | Maʼrifat.

​​#Сўраган_эдингиз

ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ ДИРЕКТОР ЙЎҚЛИГИДА УНИНГ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРСА, УЛАРГА ҚЎШИМЧА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНАДИМИ?

#Савол

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари директор йўқлигида унинг вазифасини бажарса, унга қўшимча иш ҳақи ёзиладими? Бошқа ўринбосарларгачи?

#Жавоб
ВМнинг 275-сонли қарорига кўра, алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бундай ишларни бажараётган ходимларга албатта қўшимча иш ҳақи тўлаб берилади.

Аммо, ВМнинг 297-сонли қарор билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 25-банди 2-қисмига кўра бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмайди.

Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари"да ЎТИБДЎларнинг лавозим мажбуриятларига директор йўқлигида унинг лавозим вазифаларини бажариш лозимлиги ҳам назарда тутилган.

Шу сабабли ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозими билан бирга директорлик вазифасини ҳам бажараётган бўлса, уларга қўшимча иш ҳақи тўланмаслиги мумкин.

Ушбу қоида фақат ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари учун тегишли бўлиб, бундай тартиб бошқа ўринбосарлар учун тадбиқ қилинмасада, аммо амалиётда иқтисодчилар барча ўринбосарларга вақтинча директорлик вазифасини бажарганлик учун қўшимча иш ҳақи тўлаб бермайди. (аслида бошқа ўринбосарларга қўшимча иш ҳақи тўланиши керак)

Шу сабабли иқтисодчилар жуда кўп ҳолларда директор йўқлигида унинг вазифасини бажариб турган ўринбосарларга қўшимча иш ҳақи ёзишни рад этишади.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA