Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда азиз ўқувчилар! Хабари | Maʼrifat.

Ҳурматли ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда азиз ўқувчилар!

Хабарингиз бор, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда умумтаълим мактабларининг айрим ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга нисбатан қўлланилган чоралар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган Матбуот анжумани давомида таълим жараёнида ўқитувчи, ўқувчи ҳамда ота-оналарга қўйилган талаблар, барча учун амал қилиши лозим бўлган одоб-ахлоқ қоидалари, ўқувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ва рағбатлантириш усуллари тўғрисида батафсил маълумотлар берилади.

Матбуот анжуманини бугун соат 10:00да Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали кузатиб ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

● Вақти: 23 февраль соат 10:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги масъуллари ва психологлар

Матбуот анжуманига таклиф этилган ОАВ вакилларининг саволларига масъуллар жавоб беради.

Матбуот анжуманини тўғридан-тўғри кузатиш учун ҳавола

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA