Get Mystery Box with random crypto!

#ХУШХАБАР Ўзбекистонлик ўқувчилар 18-Халқаро Жаутиков олимпиа | Maʼrifat.

#ХУШХАБАР

Ўзбекистонлик ўқувчилар 18-Халқаро Жаутиков олимпиадасида 8 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 15-23 февраль кунлари Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан 18-Халқаро Жаутиков олимпиадаси масофавий тарзда ташкил этилди. Жорий йилда Халқаро Олимпиадада Монголия, Руминия, Россия, Тожикистон, Украина, Арманистон, Озарбайжон, Белорусия, Болгария, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Қирғизистон, Норвегия, Сербия, Туркманистон, Ветман, Туркия каби дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан 1178 нафар ўқувчи иштирок этди.

Унда ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этиб, якуний натижаларга кўра 2 та кумуш ҳамда 6 та бронза медални қўлга киритди.

18-Халқаро Жаутиков олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар билан танишинг:

Математика фанидан:

Лазизбек Ражаббоев (кумуш медаль) — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Халқаро математика мактаби, 11-синф ўқувчиси;

Фаррухжон Ҳамробоев (бронза медаль) — Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, 6-мактаб, 11-синф ўқувчиси;

Сухроб Халелов (бронза медаль) — Навоий вилояти, Қоракўл ИМИ, 10-синф ўқувчиси;

Хумоюн Абдурасулов (бронза медаль) — Бухоро вилояти, Олот тумани, 10-мактаб;

Анварбек Садуллоев (бронза медаль) — Бухоро вилояти, Пешку тумани, 18-мактаб, 10-синф ўқувчиси;

Мадина Суюнова (бронза медаль)— Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-ИДУМИ, 9-синф ўқувчиси;

Физика фанидан:

Мадинабону Хасанжонова (бронза медаль) — Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, S.Sirojiddinov академик лицейи, 2-босқич ўқувчиси;

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан:

Дилшодбек Хўжаев (кумуш медаль) — Тошкент шаҳри, АФИДУМ, 10-синф ўқувчиси;

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA