Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛИ ДИРЕКТОР БЎЛГАН МАКТАБДА ТУРМУШ ЎРТОҒИ ИШЛАСА БЎЛАДИМИ? | Maʼrifat.

АЁЛИ ДИРЕКТОР БЎЛГАН МАКТАБДА ТУРМУШ ЎРТОҒИ ИШЛАСА БЎЛАДИМИ?

#Yurist_Xizmati 3272-савол:

ASSALOMU ALAYKUM! AYOLIM MAKTAB DIREKTORI BO'LIB ISHLAYDI. O'ZIM 11 YIL ICHKI ISHLAR BO'LIMIDA ISHLAGANMAN. O'Z XOXISHIM BILAN ISHDAN BO'SHAGANMAN. XOZIRDA MAKTABGA CHYOT (CHAQIRIQQACHA YOSHLARNI TAYYORLASH) VAZIFASIGA ISHGA KIRSAM BO'LADIMI?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Меҳнат кодекси 79-моддасига мувофиқ ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Бироқ ушбу нормани истесно қиладиган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари Рўйхати белгиланган.

Унинг 6-бандида Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар келтирилган.

Бироқ сизнинг мутахассислигингиз педагогик соҳага тегишли бўлмагани туфайли аёлингиз директор бўлган мактабда ишлай олмайсиз.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA