Get Mystery Box with random crypto!

НАФАҚАДАГИ ЎҚИТУВЧИ ДИРЕКТОР БЎЛИБ ИШЛАШИ МУМКИНМИ? Ассаламу | Maʼrifat.

НАФАҚАДАГИ ЎҚИТУВЧИ ДИРЕКТОР БЎЛИБ ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Ассаламу алейкум. Мен таълим соҳасида 35 йилдан буён ишлаб келаман. Шу пайтгача нафақага чиққан ўқитувчи ёки ММИБДУ туман ХТБ мудирининг ички буйруги билан мактаб директори бўлиб ишлаши мумкинми?

ЖАВОБ:

Биринчи навбатда кимлар мактаб директори бўлиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Халқ таълими вазирининг 2019 йил «7» декабрдаги 393-сонли буйруғига асосан умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) директори лавозимининг малака талаблари келтирилган бўлиб унга кўра:

а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги тажрибали офицерлар (умумий ўрта таълим мактаблари учун);

б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;

в) умумий ўрта (бошланғич) таълим мактаблари учун – таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 2 йил иш стажи, 5 йил ҳарбий стаж;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактаблар учун - таълим соҳасида камида 5 йил педагоглик ва 10 йил умумий иш стажи мавжудлиги;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун - таълим соҳасида камида 10 йил педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 5 йил иш стажи талаб этилади.

Қонунчиликда нафақадаги ўқитувчи агар юқоридаги талабларга жавоб берса, директор бўлиб ишлаши мумкин эмас деган қоида йўқ.

Директорни ким лавозимига тайинлайди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 06.11.2020 йилдаги ПФ-6108-сонли фармонига кўра 2021 йил 1 январдан бошлаб:

умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий этилганини;

умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарини лавозимга тайинлаш туман (шаҳар) маънавият-маърифат маркази тавсиясига асосан амалга оширилишини маълум қиламиз.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA