Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРЪОНИ КАРИМ СУРАЛАРИ НОМЛАРИНИНГ МАЪНОСИ ١ _ Фотиҳа: Очувчи | Yasin_uz

ҚУРЪОНИ КАРИМ СУРАЛАРИ НОМЛАРИНИНГ МАЪНОСИ

١ _ Фотиҳа: Очувчи.
٢ _ Бақара: Сигир.
٣ _ Оли Имрон: Имрон оиласи.
٤ _ Нисо: Аёллар.
٥ _ Моида: Дастурхон.
٦ _ Анъом: Чорвалар.
٧ _ Аъроф: Жаннат билан Дўзахни ажратиб турадиган девор.
٨ _ Анфол: Ўлжалар.
٩ _ Тавба: Тавба.
١٠ _ Юнус: Юнус (исм) алайҳиссалом.
١١ _ Ҳуд: Ҳуд (исм) алайҳиссалом.
١٢ _ Юсуф: Юсуф (исм) алайҳиссалом.
١٣ _ Раъд: Момақалдироқ.
١٤ _ Иброҳим: Иброҳим (исм) алайҳиссалом.
١٥ _ Ҳижр: Мадина шаҳри ва Шом ўлкаси ўртасидаги водий.
١٦ _ Наҳл: Асалари.
١٧ _ Исро: Тунги сайр.
١٨ _ Каҳф: Ғор.
١٩ _ Марям: Марям (исм) розияллаҳу анҳо.
٢٠ _ Тоҳа: То Ҳа ҳарфлари.
٢١ _ Анбиё: Пайғамбарлар.
٢٢ _ Ҳаж: Ҳаж.
٢٣ _ Муминун: Мўъминлар.
٢٤ _ Нур: Нур.
٢٥ _ Фурқон: Ҳақ билан ноҳақни ажратиб берувчи.
٢٦ _ Шуаро: Шоирлар.
٢٧ _ Намл: Чумоли.
٢٨ _ Қасас: Қисса.
٢٩ _ Анкабут: Ўргимчак.
٣٠ _ Рум: Рум (давлат номи).
٣١ _ Луқман: Луқмон (исм).
٣٢ _ Сажда: Сажда.
٣٣ _ Аҳзаб: Фирқалар.
٣٤ _ Сабаъ: Сабаъ (қабила номи).
٣٥ _ Фатир: Илк яратувчи.
٣٦ _ Ясин: Я Син, ҳарфлари.
٣٧ _ Вас соффат: Саф тортиб турувчилар.
٣٨ _ Сод: Сод ҳарфи.
٣٩ _ Зумар: Гуруҳлар.
٤٠ _ Ғофир: Мағфират қилувчи.
٤١ _ Фуссилат: Муфассал баён қилинган:
٤٢ _ Шўро: Маслаҳат.
٤٣ _ Зуҳруф: Зеб-зийнат.
٤٤ _ Духон: Тутун.
٤٥ _ Жасия: Тиз чўкувчилар.
٤٦ _ Аҳқоф: Қумтепалар.
٤٧ _ Муҳаммад: Муҳаммад (исм) соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
٤٨ _ Фатҳ: Ғалаба.
٤٩ _ Ҳужурот: Ҳужралар.
٥٠ _ Қоф: Қоф ҳарфи.
٥١ _ Ваззарият: Суриб кетувчи шамоллар.
٥٢ _ Тур: Тур тоғи.
٥٣ _ Нажм: Юлдуз.
٥٤ _ Қомар: Ой.
٥٥ _ Роҳман: Меҳрибон.
٥٦ _ Вақиа: Воқеа.
٥٧ _ Ҳадид: Темир.
٥٨ _ Мужодала: Мунозара.
٥٩ _ Ҳашр: Жамлаб сургун қилиш.
٦٠ _ Мумтаҳана: Имтиҳон қилинувчи аёл.
٦١ _ Саф: Саф, қатор.
٦٢ _ Жума: Жума куни.
٦٣ _ Мунафиқун: Мунофиқлар.
٦٤ _ Тағобун: Бир бирини алдаш- зиён келтириш куни.
٦٥ _ Талақ: Талоқ.
٦٦ _ Таҳрим: Ҳаром қилиб олиш.
٦٧ _ Мулк: Бойлик.
٦٨ _ Қолам: Қалам, ёзув асбоби.
٦٩ _ Ал-ҳаққоҳ: Аниқ рўй берувчи.
٧٠ _ Маъариж: Осмон қаватлари.
٧١ _ Нуҳ: Нуҳ (исм) алайҳиссалом.
٧٢ _ Жин: Жин.
٧٣ _ Муззаммил: Кийимларига ўралиб олган зот.
٧٤ _ Муддассир: Либосларига бурканиб олган зот.
٧٥ _ Қиямат: Қиёмат.
٧٦ _ Инсон: Инсон.
٧٧ _ Мурсолат: Юборилган шамоллар
٧٨ _ Набаъ: Хабар.
٧٩ _ Назият: Жон олгувчи фаришталар.
٨٠ _ Абаса: Қошини чимирди, юзини буриштирди.
٨١ _ Таквир: Ўралиш.
٨٢ _ Инфитор: Ёрилиш.
٨٣ _ Мутаффифун: Бошқаларнинг ҳаққидан уриб қолувчилар.
٨٤ _ Иншиқоқ: Ёрилиш.
٨٥ _ Буруж: Осмондаги буржлар.
٨٦ _ Ториқ: Тунги йўлчи.
٨٧ _ Ъала: Энг олий.
٨٨ _ Ғошиа: Ўраб олувчи.
٨٩ _ Фажр: Тонг.
٩٠ _ Балад: Шаҳар.
٩١ _ Шамс: Қуёш
٩٢ _ Лайл: Кеча, тун.
٩٣ _ Зуҳо: Чошгоҳ вақти.
٩٤ _ Шарҳ: Очмоқ, кенг қилмоқ.
٩٥ _ Тин: Анжир.
٩٦ _ Алақ: Лаҳта қон.
٩٧ _ Қодр: Қадрли кеча.
٩٨ _ Баййина: Аниқ ҳужжат.
٩٩ _ Залзала: Зилзила, ер силкиниши.
١٠٠ _ Адият: Чопқир отлар.
١٠١ _ Қориа: Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи, Қиёмат.
١٠٢ _ Такасур: Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ.
١٠٣ _ Аср: Аср намози вақти.
١٠٤ _ Ҳумаза: Бўҳтончи.
١٠٥ _ Фил: Фил (ҳайвон).
١٠٦ _ Қуройш: Қурайш қабиласи.
١٠٧ _ Маъун: Идиш-товоқ.
١٠٨ _ Кавсар: Кавсар номли ҳовуз.
١٠٩ _ Кафирун: Кофирлар.
١١٠ _ Наср: Ёрдам.
١١١ _ Масад: Пишиқ тола.
١١٢ _ Ихлас: Ихлос қилиш.
١١٣ _ Фалақ: Тонг.
١١٤ _ Нас: Одамлар.
_____________________________

(Муаллиф: Dinora Abdurahmonova)

*******************************

Табароний роҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Ҳадиси Шарифда шундай дейилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Умматимнинг энг шарафлилари Қуръон ҳомиллари ва тун соҳибларидир".

Бухорий роҳимаҳуллоҳ Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Ҳадиси Шарифда шундай дейилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Сизларнинг яхшингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганингиздир".

Табароний роҳимаҳуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Ҳадиси Шарифда шундай дейилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Сизларнинг яхшингиз Қуръонни ўқиб, уни бошқалаларга ҳам ўқитганингиздир".