Get Mystery Box with random crypto!

Термизий роҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан р | Yasin_uz

Термизий роҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Ҳадиси Шарифда шундай дейилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "АЛЛОҲ ТАОЛО айтади: "Кимники Куръон Менинг зикримдан ва Мендан сўрашдан машғул қилган бўлса, Мен унга сўрагувчиларга берадиганимнинг энг афзалини бераман".

Абу Бакр ал-Ажуррий роҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Ҳадиси Шарифда шундай дейилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Кимки Қуръонни жамласа, улуғ ишни зиммасига олибди. Батаҳқиқ, пайғамбарлик унинг икки елкаси орасига жойлашибди, фақат унга ваҳий тушмайди, холос. Бас, аччиқланганга қўшилиб аччиқланиш, нодонлик қилганга қўшилиб нодонлик қилиш унга жоиз бўлмайди. Ахир, унинг ичида Қуръон бор!"

Ибн Адий, Ибн Мурдавайҳ, Ибн Нажжор, Дайламий роҳимаҳумуллоҳ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Ҳадиси Шарифда шундай дейилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Кимки Қуръонни (қалбида) жамласа, АЛЛОҲ ТАОЛО уни то вафот этгунича ақлидан баҳраманд этади".