Get Mystery Box with random crypto!

ERKIN VOHIDOV

Logo of telegram channel erkin_vohidov — ERKIN VOHIDOV E
Logo of telegram channel erkin_vohidov — ERKIN VOHIDOV
Channel address: @erkin_vohidov
Categories: Uncategorized
Language: English
Subscribers: 3.23K
Description from channel

Erkin Vohidov hayoti va ijodiga bag'ishlangan kanal
Talab va takliflar uchun: @Erkin_Vohidov_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 59

2021-10-01 09:23:39
Эл- устозим,
Мен эса толиб.
Сўз дурларин термоқдир ишим.
Одамларнинг ўзидан олиб,
Одамларга бермоқдир ишим.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1963 йил.
1.4K viewsNigora Umarova, edited  06:23
Open / Comment
2021-09-30 14:04:37
1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни.
Айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам устозларимиз!

"Устоз отангдан улуғ"ми ёки "Устоз отангдек улуғ"ми?

Ушбу мақол хусусида шоиримиз Эркин Воҳидов "Сўз латофати" китобида нима деб ёзганлар?...

Устозимиз Омониллахон Мадаев мақолнинг нозик маъно қирраси ҳақида қуйидаги видеолавҳада сўз юритадилар.
10.4K viewsNigora Umarova, edited  11:04
Open / Comment
2021-09-30 07:30:58
КУН ЎТГАНДА

Фурсат деган секундлар,
Қанотида учадир.
Кеча "бугун" бўлган кун
Бугун мана "кеча"дир.

Ўн икки шохли дарахт
Тўкди яна япроғин.
Шамол учириб кетди
Календарнинг вароғин.

Қайтмас бўлиб ўтди кун,
Етолмайди югурган.
"Кеча"дан ўз ҳаққини
Олиб қолди улгурган.

Ўтган кундан шеър қолди,
Кўк бўйи хирмон қолди.
Бировга олам қувонч,
Бировга армон қолди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов
1.6K viewsNigora Umarova, edited  04:30
Open / Comment
2021-09-30 07:07:47
ҚАЛБ ШУНДАЙ УММОНКИ...

Қалб шундай уммонки, унинг бағрида
Даҳшатли долғалар силсиласи бор.
Қалб шундай заминки, оташ қаърида
Вулқонлар отгувчи зилзиласи бор.

Қалб бир сайёрадир, алмашур тун-кун,
Алмашур қишу ёз, нур билан соя.
Уни меҳваридан чиқармоқ учун
Атом жанги эмас, бир сўз кифоя.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов
1.3K viewsNigora Umarova, edited  04:07
Open / Comment
2021-09-29 06:17:13
Бизнинг мумтоз қўшиқларимизда, мусиқамизда қадимдан аллақандай мунгли бир нола бор. Уни ҳозирги хонандаларимиз ҳар қандай қўшиққаям тиркайверишади. Ҳаттоки, ҳозирги бахтли ҳаётимиз ҳақида ёзилган қўшиқларга ҳам. Гоҳида денг, "бахтиёрман" сўзини йиғлаб туриб айтишадими, назаримда.
Биринчидан, бастакорларимиз шеърга куй ёзишдан олдин унинг ҳар бир сўзи маъносига чуқур кириб боришлари керак.
Иккинчидан, куйдаги бир хилликни йўқотиш зарур. Кўпчилик қўшиқларимизнинг оҳанги бир-бирларига томчи сувдек ўхшаб бораётир.
Учинчидан, Озарбайжон, Эрон куйларига бўлган тақлидчиликка чек қўйиш керак.

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг журналист Анвар Жўрабоев билан "Бу сирли олам" мавзусида қилинган суҳбатидан, 1985 йил.

***

ДУГОҲ.
Ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий ғазали.

Аброр Зуфаров ва "Устазода" ансамбли ижро этган.


#Ҳаёт_ҳикмати

#Ўйлар
1.2K viewsNigora Umarova, edited  03:17
Open / Comment
2021-09-29 05:49:27
Букун деразамни очдиму саҳар,
Юзимга урилди салқин шабода.
Хаёлчан шивирлаб қизғимтир барглар
Кузак ҳикоясин сўйларди боғда.

Ажаб, бир кечада ўзгармиш олам,
Бир кечада борлиқ олмиш ўзга тус.
Инсон умри каби тездир фасл ҳам,
Кеча ёз эди-ку, букун қаранг, куз...

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, "Дўстларга мактубдан", 1974 йил.
1.3K viewsNigora Umarova, edited  02:49
Open / Comment
2021-09-28 18:02:23
"То қуёш сочғайки нур..."

Кўрсатув муаллифи: Шуҳрат Ҳайитов.


Кўрсатув 2016 йил тасвирга олинган.
1.1K viewsNigora Umarova, edited  15:02
Open / Comment
2021-09-28 08:47:51
Тоқи ишком мисли осмон,
Ҳар тараф юлдуз сочур.
Воҳ ажаб, бу не синоат,
Ер узум, осмон узум...

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Узум" ғазалидан байт, 1967 йил.

Паркент узумзор боғларидан олинган фотосурат муаллифи: Мақсуд Асқаров.
1.3K viewsNigora Umarova, edited  05:47
Open / Comment
2021-09-28 08:41:12
БИР ТОМЧИ ЁШ

Чўққидан бир кичик тош юмаласа,
Тоғни қулатгудек сурон қилади.
Кўзингдан бир томчи ёш юмаласа,
Тоғдай юрагимни вайрон қилади.

Агар кўксим узра қуласа бирдан,
Тутмоққа қодирман тоғлар тошини.
Ҳайҳот, кўтаролмам киприкларингдан
Узилган бир қатра қайғу ёшини...

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1964 йил.
1.3K viewsNigora Umarova, edited  05:41
Open / Comment
2021-09-28 07:17:31
Фурсат- олтин,
Сен кўкрак кериб
Олтинингни сочиб борасан.
Фурсат қувар,
Унга чап бериб,
Сўроғидан қочиб борасан.

У етолмас,
Ёшсан- абжирсан,
Қолмай келар лекин орқангдан.
Қочма, йигит -
Вақт келар, бирдан -
Фурсат маҳкам тутар ёқангдан.

Фойда бермас
Минг тавбанг у кун
Сўрар экан фурсат сарҳисоб,
Бенаф ўтган
Ҳаётинг учун
Вақт олдида берурсан жавоб.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1962 йил.
1.2K viewsNigora Umarova, edited  04:17
Open / Comment