Get Mystery Box with random crypto!

ERKIN VOHIDOV

Logo of telegram channel erkin_vohidov — ERKIN VOHIDOV E
Logo of telegram channel erkin_vohidov — ERKIN VOHIDOV
Channel address: @erkin_vohidov
Categories: Uncategorized
Language: English
Subscribers: 3.23K
Description from channel

Erkin Vohidov hayoti va ijodiga bag'ishlangan kanal
Talab va takliflar uchun: @Erkin_Vohidov_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 60

2021-09-28 07:07:06
"ҚУЁШ МАСКАНИ" достонидан

Муҳаббат қўёлгай қайси маъвога
Ўз юрти қадрини билмаган одам.
Шунча бўлармиди меҳрим дунёга,
Ўзбекистон, сени шунча севмасам?
Қалбим сенинг учун жўш урмаганда
Нурли кўрингайми эди бу жаҳон?
Она муҳаббатин билмаган банда
Содиқ бўлолгайми дўстга ҳеч қачон?

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1970 йил.
1.0K viewsNigora Umarova, edited  04:07
Open / Comment
2021-09-27 15:25:41
Бизлар арра тортмоқдамиз,
Аррамизнинг тиши йўқ.
Нега арранг тиши йўқ, деб Сўрайдиган киши йўқ.

Чунки бизлар анойимас,
Пишиб кетган кўзимиз.
Арра тушган ўша шохда, Ўтирибмиз ўзимиз.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов.

Этюд муаллифи рассом Ҳасан Аминов.
1.3K viewsNigora Umarova, edited  12:25
Open / Comment
2021-09-27 07:48:19
КУЙ АВЖИДА УЗИЛМАСИН ТОР

Куй авжида узилмасин тор,
Шеър ярмида синмасин қалам.
Яшаб бўлмай умрини зинҳор Бу дунёдан кетмасин одам.

Қўлдан тушиб синмасин қадаҳ,
Лаб текканда тўкилмасин май.
Тўхтамасин уриб турган қалб,
Бошлаб қўйган қўшиғи битмай.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1964 йил.
1.5K viewsNigora Umarova, edited  04:48
Open / Comment
2021-09-26 19:47:02
Айтиб бўлдим сўнгги қўшиқни,
Жўнаб кетди қуёш ҳам аста.
Алвон кўйлак кийган уфқнинг
Этагида қолди гулдаста.

Қучоқ очар фараҳли бир тун,
Кўз олдимда яна бир чаман -
Хайрли кеч -
Тонг билан, дўстим,
Яна бир шеър ўқиб бераман.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1960 йил.
1.2K viewsNigora Umarova, edited  16:47
Open / Comment
2021-09-26 07:22:10
БУ КЎҲНА ҲАСРАТ

«Ёраб, қандоқ кунга қолдик, бу нечук савдо?
Одамларда на шафқат бор, на меҳру вафо.
Йигитларда одоб йўқдир, қизлар ҳаёсиз,
Хотин зоти кун ўтказмас бир можаросиз.
Қўйиб берса эл бир-бирин ўяр кўзини,
Овбошилар эса фақат ўйлар ўзини…
Дунё охир, биродарлар, йўқ энди ҳаёт.
Куни кеча тамомбўлди охирги мамонт…»
Қадим аждод ўкинч билан чўкиб сояга,
Бу сўзларни чўкич билан ёзди қояга.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1981 йил
1.4K viewsNigora Umarova, edited  04:22
Open / Comment
2021-09-26 07:16:20
Мен Олтиариқдаги мўъжаз ҳовлимизни, раҳматли онам эккан жамбилу райҳонларни эслайман. Уларнинг муаттар бўйлари димоғимда қолган. Кеч кирса намозшомгул олдидан кетмасдим. Унинг очилишини кутиб термулиб ўлтирардим.
Ўйласам гул ҳам бир тарбиячи экан. Қалб тарбиячиси, руҳ тарбиячиси экан.
Истайманки, ўзбекнинг уйи ҳам, кўчаси ҳам, умри ҳам гулга тўлсин. Болаларимиз қалбларида яхшиликнинг муаттар чечаклари юз очсин!

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг 1993 йил, 3 ноябрда “Маърифат” газетасида берган интервьюсидан.

#Ҳаёт_ҳикмати

#Ўйлар
1.2K viewsNigora Umarova, edited  04:16
Open / Comment
2021-09-25 00:47:02
Хуршид Даврон Устоз Эркин Воҳидов ҳақида. 2017 йили намойиш этилган "То қуёш сочгайки нур" телефильмидан олинди.

Хуршид Давроннинг Устоз Эркин Воҳидов ҳақида ёзган мақоласини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин: https://kh-davron.uz/ijod/maqolalar/xurshid-davron-ustoz-ibrati.html
1.2K viewsNigora Umarova, 21:47
Open / Comment