Get Mystery Box with random crypto!

Президент гранти учун ўтиш бали — 185,85 баллни ташкил қилди | Bbh

Президент гранти учун ўтиш бали — 185,85 баллни ташкил қилди

ДТМнинг мандат сайтидаги рўйхатда Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 185,85 баллдан юқори кўрсаткичга эришган 233 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди.

Чунки қоидага биноан, 200-ўриндаги абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентлар ушбу грантга даъвогарлик қилишади. Натижаларга кўра, 185-ўриндан 233-ўрингача абитуриентлар бир хил 185,85 балл тўплашган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилишади.

Шунингдек, республика бўйлаб жами 75 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплашди.

Эслатиб ўтаман, Президент грантини олганлар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам, давлат гранти асосида ўқишади.

Қуйида Президент грантига даъвогарлик қилаётган 233 нафар абитуриентларнинг ОТМ кесимидаги маълумотлари билан танишишингиз мумкин:

ОТМ номи / даъвогарлар сони

Тошкент давлат юридик университети — 73
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети — 46
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети — 26
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 9
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети — 9
Тошкент тиббиёт академияси — 9
Тошкент молия институти — 5
Бухоро давлат университети — 4
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти — 4
Фарғона давлат университети — 4
Навоий давлат педагогика институти — 4
Қорақалпоқ давлат университети — 4
Тошкент давлат шарқшунослик университети — 4
Андижон давлат университетининг Педагогика институти — 3
Наманган давлат университети — 3
Ўзбекистон Миллий университети — 3
Қарши давлат университети — 2
Самарқанд давлат чет тиллар институти — 2
Самарқанд давлат университети — 2
Термиз давлат университетининг Педагогика институти — 2
Бухоро тиббиёт институти — 1
Гулистон давлат университети — 1
Жамоат хавфсизлиги университети — 1
Жиззах давлат педагогика институти — 1
Нукус давлат педагогика институти — 1
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети — 1
Ўзбекистон халқаро ислом академияси — 1
Қўқон давлат педагогика институти — 1
Қорақалпоғистон тиббиёт институти — 1
Самарқанд давлат тиббиёт институти — 1
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти — 1
Термиз давлат университети — 1
Тошкент ахборот технологиялари университети — 1
Тошкент давлат стоматология институти — 1
Тошкент педиатрия тиббиёт институти — 1

P.S.: ушбу маълумотлар коронавирусга чалинган ёки тест куни иситмаси юқори бўлган абитуриентлар учун ўтадиган қўшимча тест натижаларидан кейин ўзгариши мумкин.


@abituriyents