2021-02-11 20:12:17
Аҳмаджон Қодиров деган битта братим бор. Ўзи инглиз тили ўқитувчиси. IELTS 8, калла атом. У "BetterYouBetterUzbekistan" деб номланган жуда яхши лойиҳа бошлабди.
1. 30 кун давомида китоб ўқиб кунлик ўрганган нарсаларингизни бир оғиз гап билан @betterUzbekistan гуруҳига юборасиз ва ажойиб китобга эга бўласиз.
2. Агар сиз инглиз тили ўрганаётган ва IELTS га тайёргарлик кўраётган бўлсангиз, Ахмаджон 2021 йилда ҳар бир вилоятга боришни режалаштирган, у ташкил қиладиган мастерcлассларга келинг ва фойдали маслаҳатлар олинг. Мастерcласс жойлари ва саналари @IELTS_Journey телеграм каналида эълон қиинади. Бу каналда яна мавзуга доир қизиқарли маълумотлар ҳам топишингиз мумкин.
3. Баҳор яқинлашмоқда, бу укам барча кўнгиллиларни ҳам савобли ҳам жуда актуал ишга таклиф қилади. 15-февральдан 15-апрельгача дарахт экиш марафонида қатнашинг. Натижалар ва бошқа яхши ишлар унинг @ahmadqodirovcom каналида бериб борилади.
Шунақа инсонларни ҳурмат қиламан. Улар бошқалар учун яшашади. Лойиҳа молиявий фойда кўзламайди. Оқлаймиз и дуо қиламиз ва бошлаган ҳайрли ишларида қўллаб қувватлаймиз
374 viewsAhmadjon Qodirov, 17:12