Get Mystery Box with random crypto!

* * * Эртароқ қайт, Қайтаринг бўлса, Шамоллар ҳам топди-ку қ | Baxtiniso Mahmudova

* * *
Эртароқ қайт,
Қайтаринг бўлса,
Шамоллар ҳам топди-ку қўним.
Сокин тортиб қолди япроқлар,
Дарахтларни қўрқитмас ўлим.

О, бу қушлар бунча хотиржам!
Бунчалар тинч оқади сойлар.
На тўлқин бор, на-да битта мавж,
Ё уйқуга кетдими улар?!

Сен қайларда юрибсан тентиб?
Қаерларда олаяпсан тин?
Тушунсангчи, дунёга малол-
Менинг ғамгин безовталигим!

Эртароқ қайт...

@baxtiniso