Get Mystery Box with random crypto!

#Diqqat_tanlov Халқ таълими вазирлиги танлов эълон қилади: Ас | IELTS Council | IELTS™

#Diqqat_tanlov

Халқ таълими вазирлиги танлов эълон қилади: Асарни ўзбек тилига таржима қилинг ва ноутбук ютиб олинг!

Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида танлов эълон қилади.

Танлов шартлари қуйидагича:

Инглиз ёзувчиси Жозеф Редьярд Киплингнинг “«If/Если» (Заповедь)” асарини ўзбек тилига таржима қилиш;

Асарни таржима қилишда ҳар бир ғоя ва фикрни тўғри талқин қилган ҳолда етказиш;

Асар бўйича таржималарни @Mening_ijodim2022 саҳифасига Word форматда исми шарифингиз ҳамда мактаб рақамингиз кўрсатилган ҳолда қуйида кўрсатилган муддатларда юбориш лозим.

Танлов жорий йилнинг 26 январидан – 5 февралига қадар давом этади.

Танловда энг яхши деб топилган ижодий иш 2022 йилнинг 10 февраль куни Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқитувчига Халқ таълими вазирлиги томонидан ноутбук ва диплом топширилади.

Вақт кетди!

Xalq Ta'limi Vazirligi

@ielts_council_uz