Get Mystery Box with random crypto!

НИМА УЧУН 'СУРИШ КЕРАК'? 'Ўзим мисолимда))) яаааанги зўр герм | iMedicUz | 🔰

НИМА УЧУН "СУРИШ КЕРАК"?

"Ўзим мисолимда))) яаааанги зўр германский аппаратлар бор давлат болницасида, биз шу янги нарсаларни ишлатишни ўрганганмиз. ЛЕКИН кеча битирган жўжахўроз (бўлим бошлиғи): “Санга бу аппаратда наркоз беришни ким қўйипти, бузилса, фалон пул туради, тегма, жудааа билсанг, комиссия келганда ишлатиб кўрсатарсан”, – дейди (бу биринчи тўсиқ ўз устингда ишлаб янгиликни амалиётга тадбиқ қилиш учун). Ўлиб-тирилиб, суткани суткага улаб “дежур” турасан, ээээнг қийин операцияларга наркоз берасан, послеоперационный уход қиласан, ойнинг охирида пластигингга қанақадир 1.5 млн сўм (ошиб кетса) тушади. Мажбур бўласан уйингга бормасдан, иккинчи, учинчи жойлардан “дежурство” олишга. Ишлайсан, ишлайсан, кейин паа-бааааам! Солиқ-полиқ, бало-баттарлардан ошиб қўлингга 2.5 млн сўм атрофида пул тегса тегади)))) Кетти бу ёғи – ўзинг ҳали магистрсан, квартира, йўлкира, озиқ-овқат ва яна бошқа чиқимлар. Қарабсанки, икки кунга бормасдан ойликнинг "чанги" чиқиб кетади.

Ўйланееееееб ҳафа бўлиб ўтирсанг, Қувайтдами, Анголадами ишлайдиган дўстинг смс ёзиб қолади:
- “Ҳаёт қалай?”
Жавоб берасан:
- “Аллоҳга шукр, кун ўтиб турипти”.
У ёкдан: дўстиииим, бу ерда сенга ўхшаган наркозни яхши берадиган дўхтирларни қадрлашаркан, ойликнинг ўзи 5000$ (!), ундан ташқари, операция пулидан қонуний улуш оласан. (Юрагинг ўртаниб кетади) ёзасан: “Қандай қилиб борса бўлади?” Жавоб: “Посредник фирмага боғлан”.

Зудлик билан ўша фирмани топасан-да (агар бюджетда ўқиган бўлсанг, 3 йил кутасан, бўмаса дипломингни беришмайди), шартномани тузиб бўлиб, бўлим бошлиғингнинг олдига кирасан: бўлимингни ЕЛКАМНИНГ ЧУҚУРИ КЎРСИН дейсан-у (духхинг етса), жуфтакни ростлаворасан.

Араб лигаси давлатларидан бирига борволасан-да, ҳақиқий азоб бошланади. Ғиррррт бегона юрт, бегона одатлар, қийин тил, уйингни ҳар секундда соғинасан, майли эди ўша арзимас пулга ҳам ишлаб уйимда юрганим яхши эди (кўнглингдан ўтади). ЛЕКИН биринчи долларларни ушлаганингда, сааал юмшайсан. Уйга жунатиб, онангга телефон қиласан. Хол-аҳвол, арзи-дод, соғинчли гаплардан кейин отанг: “Ўғлим, сенга участка олиб қўйдик, агар яна 6-7 ой шунақа жўнатсанг, чиройли уй солиб, машинага ҳаракат қилиб қўямиз”, – дейди. Юрагинг хапқириб кетади. Кечаси ётволеееееб ўйлайсан (айтганча, у ерда фақат 8 соат/5 иш куни режимида ишлайсан, рангингга ранг кириб, одамга ўхшаб қоласан, чунки тўйиб ухлайсан-да).

“Ҳаааааа, ҳаёт дегани мана бунақа бўпти, бориб бўпман Ўзбекистонга (ишлагани), шу ерда 7-8 йил ишлаб, бирор яхши бизнесниям йўлга қўйиб қўяман-да, фарзандларим тарбияси билан шуғулланаман, исталган жойда ўқитишга имконим бўлади, саёҳат қилишга, ота-онамни ҲАЖга юборишга ва ҳоказо-ҳоказолар, катта-катта сарф-харажатларга имкон бўлади, Худо хоҳласа”, – дейсан. Энди чиқимни ўйлаганда, юрагинг сиқилмайдиган бўлади.

Ишга ўйнаб-кулиб, ҳурсанд бўлиб борасан, қанақадир ғирт бегона АРАБ сени қаттиқ ҳурмат қилади (ўша бўлим бошлиғи))))))) Энди сени беморнинг кимлигию, моддий имкониятлари уммммуман қизиқтирмайди. Бўш вақтинг борлиги учун бу ердаги статусингни йўқотиб қўймаслик учун ҳам ўз устингда қаттиқ ишлайсан. 2-3 йилда мустақил, жуда кучли мутахассисга айланасан. Фақат сени бир нарса қийнайди........

ВАТАН СОҒИНЧИ...

Мана нима учун С У Р И Ш КЕРАК!!!

Бу хамир учидан патир )))) Ҳали ноҳақ ёзадиган порталчилару икки тийинга қиммат бошлиқларни айтмадим))"

@IMedicUz