Get Mystery Box with random crypto!

#бемормулохазаси 18+ Зангиотада даволаниб чиккан бир блогерни | iMedicUz | 🔰

#бемормулохазаси

18+
Зангиотада даволаниб чиккан бир блогернинг фикри. (таҳрирсиз)

Шу кунларда битта актёр ковиддан ўлгани учун Зангиотадаги врачларга мағзава ағдарадиганлар кўпайиб қолибди. Мани ҳамма танқидчи деб билади аммо, ман адолатсизликка хеч қачон кўнмаганман.
Зангиота шифохонасидаги қоровулдан тортиб главрачигача тил текизганни тилини кетига тиқиш керак... Ман шахсан 10 кун ўша шифохонада ётиб чиқдим. У ерда ёмон муомала қилган одамни кўрмадим, хатто хайдовчиларигача тарбияли инсонлар, 1 қадам юргизишмади, керак нарсалар дорилар хаммаси мавжуд, тозаликга умуман гап йўқ...

Хамширалар ўзини ишидан ташқари кимсасизларга ёнидан булочка олиб келганини, мажбурлаб овқат едирганини кўрдим, бўғилиб келган қари аёлни 3 кунда кўз олдимда оёққа қўйишди... Ёнимда ётган онамни кийимларини ювиб берган санитаркага хизмати учун озроқ пул бермоқчи бўлганимда урушиб бошқа бундай қилмаслигимни айтишди... Хар хафта тепадан текширув келади... Тешигигача текшириб кетаяпти...

Энг мухим тарафи уларни кийиб юрган кийими:
мағзавачиларни 99% и ўша кийимда 2 соат юролмайди, врач ва ходимлар 8 соат умуман ечмасдан хаётини тахликага қўйиб касаллар орасида юриб даволаябди. Инсоф хам керак...

1 та ўлган маддохни гапирган мағзавачилар нега 10000 лаб даволанганларни ёзмайди, гапирмайди? Қолаверса ўлим Аллохдан... Врачларни иши даволаш... Аммо охирги қарор Аллохники бўлади...

Эй муттахамлар шу врачлар ва ходимларни ўзбекларга 1 кунлик келтирган фойдасини ўша ўлган инсон бутун умр яшаб келтиролмаган... Ўша врач ва ходимларга мағзава ағдаргунча дуо қилинглар, ишини ташлаб кетиб қолмасин.... Бўлмаса ковиддан бўғилиб ўлиб кетасизлар...

Бу постни имкон борича улашинглар... Токи у ердаги тиббиёт ходимларига тухмат бўлиб қолмасин, уларни шундай қийин кунларда ишини ташлаб кетишига сабаб бўлиб қолмасин...

Cihangir Turob

Манба: Vrachi_Uzbekistan


@iMedicUz