Get Mystery Box with random crypto!

Инсон тоати билан жаннатга эришса, тоатида адаби билан Аллоҳга | 𝕀𝕊𝕃𝕆𝕄 𝕍𝔸 𝕆𝕏𝕀ℝ𝔸𝕋

Инсон тоати билан жаннатга эришса, тоатида адаби билан Аллоҳга етишади.

Устоз Абу Али Даққоқ,

"Рисалатул қушайрийя"

Изоҳ: Тоат-ибодат билан жаннатга эришиш тушунарли. Аммо аҳли ҳақ наздида Аллоҳга етишиш бирламчи вазифа саналади. Ҳузури Илоҳийга етишишнинг энг катта омили тоат-ибодатда одобга риоя қилмоқдир.

Одоб деб гўзал сифатлар мажмуига айтилади. Тоатдаги одобга риё, сумъа ва ужблардан узоқ бўлиш, ибодатни хушуъ ва хузуъла қилиш, ўзининг банда эканини доим ёдда тутиш ва тоатларида уни изҳор қилиб туриш ҳамда халққа раҳм қилиш каби ботиний одоблар мисол бўлади. Демак банда ўзининг хислати - убудийятни маҳкам тутса, Аллоҳга, Унинг Ҳузури Илоҳийясига тезда етишади.

Тоатда одобга мисол:
Журайрий айтадилар: "Хилватда ўтирган вақтимда йигирма йил оёғимни чўзиб ўтирмадим".