Get Mystery Box with random crypto!

​​– Қуръоннинг тўртдан бирига тенг келадиган сура қайси? – Каф | 𝕀𝕊𝕃𝕆𝕄 𝕍𝔸 𝕆𝕏𝕀ℝ𝔸𝕋

​​– Қуръоннинг тўртдан бирига тенг келадиган сура қайси?
– Кафирун сураси.
– Қуръоннинг учдан бирига тенг келадиган сура қайси?
– Ихлос сураси.
– Қуръони каримдаги энг буюк сура қайси?
– Фотиҳа сураси.
– Фош қилувчи сура қайси?
– Тавба сураси.
– Қуръоннинг тенг ярмида жойлашган сура қайси?
– Каҳф сураси.
– «Бану Исроил» деган сура қайси?
– Исро сураси.
– «Қитол», яъни «Кураш» деб номланувчи сура қайси?
– Муҳаммад сураси.
– «Қуръоннинг келинчаги» деб номланган сура қайси?
– Ар-Роҳман сураси.
– «Қуръоннинг қалби» деб номланган сура қайси?
– Ёсин сураси.