🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Масжид одоблари 1 - Масжидга энг чиройли кийимларни кийиб бор | Жума Муборак

Масжид одоблари

1 - Масжидга энг чиройли кийимларни кийиб бориш

Масжид одоблари масжидга боришдан олдин бошланади. Намозхонлар масжидга покиза кийимларни кийиб, имкони бўлса хушбўйликлар сепиб боришлари лозим.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31-оят).
Кўпчилик меҳмонга, тўй-ҳашамга ёхуд байрамга кетаётганда ясан-тусан қилади, энг чиройли кийимларини кияди. Аммо афсуски, баъзилар кўчага кийиб чиқишга ёки одамлар кўрса уяладиган кийимда ҳам бемалол намоз ўқийди.
Айниқса, айримлар жуда калта футболка, шортик, юпқа либослар кийиб масжидга келишади. Ушбу кийимлар аврат саналадиган жойларни тўлиқ беркитмайди. Натижада руку, саждада авратлар (жумладан, тизза, киндик, орқа аврат) очилиб қолади. Бу нафақат ўзининг намозига путур етказади, балки бошқаларнинг ҳам хушусини йўқотади. Қиёматда уларнинг намозига путур етказганининг жавобини беришга тўғри келади.

https://t.me/masjid_oshiqlari