🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ Нима учун керак? (2-қисм) Интернет ва қўл теле | Жума Муборак

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ
Нима учун керак? (2-қисм)

Интернет ва қўл телефони Байтул Ҳаромда ҳам ибодатларга ўз таъсирини кўрсатмоқда ёхуд булар мўминни ўша муборак ерларда ҳам Аллоҳнинг зикридан ва саловатдан қандай бўлмасин чалғитмоқда. Шундай экан, мусулмонлар учун интернет фиқҳи китоблари китоб жавонларида ёки бош учларида бўлиши ўта муҳимдир. Катталар учун матн тарзида, болалар учун расмли тарзда бўлиши қандай бўлмасин мусулмонда барибир бўлиши керак.

Қолаверса бу бир домланинг лутф қилиб ёзаётган китоби каби ёхуд ижтимоий давлат хизматларидан бири сифатида ижро қилиши керак бўлган ишлардан эмас. Бу зарурий ҳолга келган ва умумбало даражасига етган масалалардандир. Мусулмонлар зотан бу масалада кечикиб бўлишган, ҳали 50 ёшига етмасидан энди новдалаётган вақти бунга қарши чора кўришлари лозим. Интернет балки шунчалик кенг ёйиладики, инсонлар баъзи касалликлар учун касалхонага бормай, ўтирган жойларидан муолажа қилина бошлайдилар. Ҳозир ҳам бунинг кичик намуналарига гувоҳ бўляпмиз, ўқишлар ёпилиб, таълим берувчи каналлар уйда интернет орқали таълим бера бошлади.
Жумладан биз ҳам ана шундай ҳаёт тарзига қараб кетяпмиз. Бу масаланинг фиқҳини ёзиш 2050 йилларга қолиб кетадиган бўлса, унда жуда кеч бўлади. Олимлар, расмий кишилар, инсонларни бир жойга жамлай оладиган вақфлар, ва бошқа шу соҳага оид ташкилотлар вақтдан унумли фойдаланиб қолишлари керак. Бу турғунлик даврини бекор ўтказган олимлар, масъул шахслар наслларимизнинг ҳалол-ҳаромдан ҳоли ва фиқҳий асоси йўқ, ҳукмсиз қолган интернетга ғарқ бўлиб кетсалар Аллоҳнинг ҳузурида жавобини беролмайдиган муаммога йўлиқадилар.

Чунки инсонлар орасидаги алоқа Аллоҳ таолонинг шариати асосида қилиниши керак. Зеро биз уммати Муҳаммад эканмиз, тоғу тошларга чиқиб кетишга ҳаққимиз йўқ. Жамият фасодга тўлди деб ташлаб чиқиб кетилмайди. Жамият фасодга тўлиб кетса ҳам, динимизни ўрганиш ва ўргатишга масъул умматмиз. Уммати Муҳаммаднинг бошқалардан ажратиб турадиган сифати ҳам шундадир. Қочадиган, беркиниб оладиган эмас, ҳаётга юқоридан назар соладиган, Аллоҳнинг шариати билан ҳаётни борича қабул қилиб уни шакллантирадиган насл бўлишимиз даркор. Инсонлар қандай технологиядан фойдаланаётган бўлишса, биз ҳам шу технологияни динимиз кўрсатмалари асосида ишлатишга, фойдаланишга мажбурмиз.

Уммат ўлароқ бизнинг Аллоҳ билан ҳам, ота-оналаримиз билан ҳам, қариндош-уруғимиз билан ҳам ўзимиз билан ҳам маълум алоқаларимиз мавжуд. Бу интернет деган нарса Аллоҳ билан бизнинг орамиздаги алоқагача ҳар нарсамизга ўз таъсирини кўрсатиб бормоқда. Ибодатларимиз ҳам интернет томонидан шакллантирилмоқда. Бунга ҳақиқий мўминдек шакл бермасак, интернетнинг фиқҳини ёзсагу ўқимасак интернет эртага бизнинг ибодатларимизни тўлиқ шакллантиришга ўтадиган бўлса, бундан йигирма йил кейин Исломни мисол учун электрон ибодатга айлантириб юборишимиз ҳеч гап эмас.

Bayyinauz

@Juma_Muborak