🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

​​Ана шунда интернетнинг самимиятсиз муҳитида намоз ўқиймиз, ҳ | Жума Муборак

​​Ана шунда интернетнинг самимиятсиз муҳитида намоз ўқиймиз, ҳаж қиламиз, рамазонимизни ўтказамиз. Телевизор деган жиҳознинг экранида мусулмоннинг телевизоридек тасвирни кўрсатолмаганимиз учун ҳам рамазонимиз кўнгилхушликка айланиб кетди. Яқин орада рамазон рақслари деган нарса чиқса, уни мусулмонлар учун рамазон ойи ҳадияси сифатида экранларда қўйишса ажабланмаймиз. Чунки рамазон шарбатидан, кўнгилхушлигигача, кўнгилхушликдан тортиб мусиқасигача ҳар нарсани ўйлаб топишди. Ҳатто ҳаром нарсалар ибодатларга қўшиб юбориладиган даражада самимиятсиз муҳит пайдо бўлган.

Уммати Муҳаммад динини қиёматгача ўзгартирмаслиги учун уммати Муҳаммад бўлган. Рим империяси бостириб келса, тоғларга қочиб кетадиган уммат эмасмиз, империяга қарши йигирма киши билан қаршилик кўрсатган, кисронинг саройига ҳассаси билан кириб ёлғиз ўзи Аллоҳга даъват қилганлардан руҳланадиган умматмиз. Шундай уммат эканмиз, энди виртуал оламнинг кўз кўрмайдиган дажжолидан қочамизми? Инсоният интернетни ўйлаб топди, Аллоҳ инсониятга шундай неъматни инъом этди. Интернетни бошқалардан кўра яхши йўлда ишлатиб, инсониятга ва ибодатларимизга хизмат қиладиган ҳолга келтирамиз.

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

Bayyinauz

@Juma_Muborak