Get Mystery Box with random crypto!

#ҳикмат Эшак сенинг каби устун, онгли мавжудот бўлмагани ҳолд | Жума Муборак

#ҳикмат

Эшак сенинг каби устун, онгли мавжудот бўлмагани ҳолда ўз эгасини яхши танийди. Унинг (ўз эгасининг) боғлаганини ҳам, бўшатганини ҳам билади. Бу ишларни бошқа бири қилмаётганини ҳам англайди.
Эгасини кўрганда бошини қимирлатади, қулоқларини ўйнатади, ўзича хурсанд бўлади. Ҳатто овозидан танийди, чунки эгасининг овози унинг учун бегона эмас.
Чунки унинг қўлидан ем-хашак еган, сувлар ичган эди.
Қандай ҳам ғалати, ҳайрон қоладиган иш ки наҳот, Аллоҳ таоло сенга шу (эшак) чалик ҳам "фаҳм-фаросат" бермаган бўлса?
Сенга нисбатан лутф-марҳаматда бўлган, сени едириб-ичирган, сени саодат ва неъматлари ичра яшатган, сени яратган махлуқотларининг ичида энг шарафлиси қилиб танлаган, ҳеч бир мавжудотга бермаганларини сенга берган Эгангни, Роббингни, сени йўқдан бор қилиб яратган Холиқингни танимасанг?
Афсуслар бўлсин сенга!
Кофирлар каби, фақатгина балога дучор бўлган вақтингда Уни эсламоқдасан, бошингни эгмоқдасан, таслим бўлмоқдасан. Зотан нариги оламларга мансуб бўлмаган, у оламларни ўйламаган бош, яримта буғдой донасига ҳам арзимайди.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


@juma_muborak