#Ривоят Aйтишларича, Аллоҳ таоло лойдан инсонни яратганда бир парча лой ортиб қолибди. Шунда Aллоҳ таоло бандасидан шундай дея сўрабди: – Сенга нима яратиб берай? Бандаси ўйлаб қараса ҳамма нарсаси бор, қўл- оёғи жойида экан. Шунда у: - Менга қолган лойдан БAХТ яратиб бер, - дебди. Aллоҳ таоло шунда лойни бандасини қўлига тутқазиб: – Бунинг учун сенга ақл-заковат бердим, бахтингни ўзинг яратасан! - дебди. P.S.: Бахт ярата олиши учун бандасига ақл-идрок берган Аллоҳга хамдлар бўлсин! Яқинларингизга юборинг! @juma_muborak 3.7K viewsedited 02:09