Get Mystery Box with random crypto!

ҚОРИ ҚИЛАЙЛИК Ўгил кўрсак ҳурсанд бўламиз Қувончларга тў | Жума Муборак

ҚОРИ ҚИЛАЙЛИК

Ўгил кўрсак ҳурсанд бўламиз
Қувончларга тўлиб тошамиз
Кетар чоғи сокин ўламиз
Ўғлимизни қори қилайлик
Қуръон ўқиб элни ийдира
Эл-у юртга бизни суйдирар
Қиёматда тожни кийдирар
Ўғлимизни қори қилайлик
Фарзанд тождур, қутлуғ давлатдир
Бебаҳодир, гавҳат савлатдир
Шижоатдир, ғайратдир, марддир
Ўғлимизни қори қилайлик
Қадди қомати адл бўлади
Дўст душманга дадил бўлади
Йўли ёруғ қандил бўлади
Ўғлимизни қори қилайлик
Илм олса буюк хазина
Аллоҳ берар унга насиба
Охиратта катта заҳира
Ўғлимизни қори қилайлик
Кўзингизнинг нури шу тойчоқ
Унинг билан ободдир қучоқ
Ортингиздан ёқувчи чироқ
Ўғлимизни қори қилайлик

InshaAlloh
@Oy_S

@juma_muborak