🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Жума Муборак

Logo of telegram channel juma_muborak — Жума Муборак Ж
Logo of telegram channel juma_muborak — Жума Муборак
Channel address: @juma_muborak
Categories: Religion , Uncategorized
Language: Not set
Subscribers: 11.71K
Description from channel

𝑰𝒚𝒎𝒐𝒏 𝒊𝒔𝒕𝒂𝒈𝒂𝒏 𝒒𝒂𝒍𝒃𝒍𝒂𝒓 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏
𝒎𝒂𝒙𝒔𝒖𝒔

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


The latest Messages 15

2023-04-26 22:27:15
#МашаАллоҳ

Ким ҳар куни 5 вақт намозни ўз вақтида адо этса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат билан икром қилар экан...

1) Аллоҳ уни яхши кўради.
2) Бадани соғлом бўлади.
3) Фаришталар қўриқлайди.
4) Ҳовлисига барака киради.
5) Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6) Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7) Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8) Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9) Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди.

Дўстларга етказинг.

@Juma_Muborak
851 viewsedited  19:27
Open / Comment
2023-04-26 21:36:57 Ҳайрли Тун Азизлар

@Juma_Muborak
1.1K viewsedited  18:36
Open / Comment
2023-04-26 21:35:44 «КИШИ САОДАТИДАН...»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

1. «Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш Одам боласининг саодатидандир...» (Имом Термизий ривояти).

2. «Тўрт нарса киши саодатидандир: 1) солиҳа аёл; 2) кенг уй; 3) солиҳ қўшни; 4) соз маркаб (улов)» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

3. «Соз маркаб (улов), солиҳ қўшни ва кенг уй киши саодатидандир» (Имом Ибн Шайба ривояти).

4. «Аллоҳ таолога истихора (бирор нарсанинг яхшисини сўраш) Одам боласининг саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).

5. «Киши умрининг узоқ бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло уни чин тавба билан ризқлантириши киши саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).

6. «Гўзал хулқли бўлиш киши саодатидандир» (Имом Байҳақий ривояти).

@Juma_Muborak
1.1K viewsedited  18:35
Open / Comment
2023-04-26 20:44:55
#Илонлар_Водийси
Гунох иш қилишдан тўхтамаётганлар қабр илонлари олдида бу илонлар ҳеч нарса эмас!

@juma_muborak
1.6K viewsedited  17:44
Open / Comment
2023-04-26 20:42:00 “Ваҳший”ни кечиролмаган Она

Абу Дасама Ваҳший ибн Ҳарб Ҳабаший розияллоҳу анҳу зиддиятли ҳаёт йўли билан Ислом тарихида алоҳида из қолдирган саҳобийлардан. Ваҳший Қурайш зодагонларидан Жубайр ибн Мутъимнинг қора танли қули эди. Уҳуд жанги бошланишидан олдин Жубайр Ваҳшийга: “Ҳамзани ўлдирсанг, сени озод қиламан”, дейди. Ўша пайтлар мусулмон бўлмаган Абу Суфённинг хотини Ҳинд ҳам Бадрда ўлдирилган отаси ва амакисининг интиқоми учун Ваҳшийга мукофот ваъда қилади.
Ваҳший найзани нишонга бехато уриш борасида тенгсиз эди. Найзасини олиб, қўшин ортидан йўлга чиқди.
Уҳудда бир тошнинг панасига ётиб олиб, Ҳамзани кузата бошлади. Ҳазрат Ҳамза майдонда наъра тортиб жанг қиларди. Ваҳший пайт пойлаб, найзасини отди ва ҳазрат Ҳамзани шаҳид қилди...
Жанг ниҳоясига етгач, қурайшликлар Маккага қайтишди. Жубайр сўзининг устидан чиқиб, Ваҳшийни қулликдан озод қилди. Аммо у бахтиёр ва хотиржам бўла олмади. У жонини сақлаб қолиш учун Тоифга қочди. Аммо тоифликлар ҳам тез орада Ислом неъмати билан шарафланишди. Бу ҳолат унда умид учқунларини порлатди. Ниҳоят, Ваҳший ибн Ҳарб ҳам мусулмон бўлди.
Аллоҳ таолонинг иродаси ва тақдири туфайли у Уҳуд куни Ҳамза ибн Абдулмутталибдек улуғ саркардани ўлдириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қалбларини яралаган бўлса-да, кейинчалик Ямома куни сохта пайғамбар Мусайламатул Каззобни қатл қилиб, мусулмонлар дардига малҳам бўлди. Тарихчилар Ваҳшийга: «У энг яхши одамни... ва энг ёмон одамни ўлдирди», дея таъриф берган. Ҳазрат Ваҳший ибн Ҳарб ҳазрат Усмон даврида вафот этди.
* * *
“Рисола” фильмида “Ваҳший” ролини ливиялик Али Солим Қадома ўйнаган. Али аслида актёр бўлмаган. У оддий электр муҳандиси бўлиб, “Рисола” фильмининг режиссёри Мустафо Аққод тунаган меҳмонхонада ишлаган. Ваҳший ролига муносиб актёрни узоқ излаган режиссёр бир куни Алини кўриб қолади ва уни ушбу рольл учун таклиф қилган. Али Ваҳший ролини маҳорат билан ижро этган.
Фильм намойишидан сўнг Алининг онаси ўғлини Аллоҳнинг шери Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилгани учун уйдан ҳайдаб юборган ва алоқани узган. Али ҳар қанча уринса ҳам, онаси билан муроса қила олмаган. Ўртага диний арбоблар тушиб, онаизорга бу шунчаки роль эканини, Ҳамза розияллоҳу анҳуни аслида Ваҳший қатл қилганини, ўғли эса яхши ниятда бу ролни ижро этганини тушунтиришганидан кейин ўғлини кечирган.

Р. МАДАМИНОВ.
@mehrob_uz

@juma_muborak
1.5K viewsedited  17:42
Open / Comment
2023-04-26 10:34:01 Она бола ривояти....

Бир ривоят айтай кулок солсангиз,
Бу ривоятдан хулоса олсангиз,
Бир замонда бу‌лармиш бир эрка уґил,
Еру ку‌кга куймай асраган она..
Кийналиб болам деб куз кароґида,
Асраб авайлаган,катта бу‌лсин деб,
Бечора онанинг юрак баґри к,он,
Бир у‌ґил к,ийналмай бу‌лсин каттакон,
Кимларнинг уйида бу‌лди у фаррош,
Яна кимларгадир пиширади ош,
Уґил кундан кунга етилиб борар,
Кийналган онага бу‌либ мададкор,
Онажон ґам еманг хали ку‌расиз,
Катта бу‌лсам агар ишдан тинасиз,
Насиб килса агар хажга борасиз,
Бу гапдан онанинг ку‌нгли ту‌либди,
Ниятингга ет деб бошин силабди,
Орадан вактлар хам шувиллаб у‌тди,
Болакай улґайиб вояга етди,
Унгача онанинг мадори колмай,
Ту‌шакда ётибди дарди оґирдай
Боламнинг топгани увол бу‌лди деб
Онанинг у‌йланиб ичи ёнади,
Эй худо онамни асра мен учун,
Деб бола илтижо килади хар кун,
Ой у‌тди кун у‌тди йиллар у‌тибди,
Онасин дардига малхам битибди
Аллохга бехисоб шукрлар айтиб,
Боласи х,аж томон чипта олибди,
Болажон мехнатинг халол экан деб,
Майли борамизда шу кунга етдик,
Аллохим буюрди ниятга етдик,
Насиб килди шу кун хажга бордилар,
Она бола бирга хожи бу‌лдилар,
Кийналиб шу кунни бирга ку‌рдилар,
Энди бола келажагин,у‌йлади аёл,
У‌ґлига тикилиб онаси яёв,
Деди : болажоним булсинчи, куёв.
Бир гу‌зал хурлик,о кизни топайлик,
Ният килиб яна бир тер ту‌кайлик,
Онаси югуриб елиб хар ёкка,
Бир гуу‌зал киз топди махлиё бу‌либ,
Совчилар юборди у киз уйига,
Рози килишдилар унинг ту‌йига,
Туй хам у‌тказдилар килиб тантана,
Икки ёш к,албига у‌т ёнди яна,
Бахтдан сармаст бу‌либ тондилар мана,
Х,али бошланади роса анана,
Бир неча ой у‌тиб орадан мана,
Келинни наґмаси бошланди к,ара,
Онангиз инжиґда роса к,арибди,
Энди сабрим етмас кетинг олибда,
Ана кариялар уйига борсин,
Жонимдан туйдирди тез кетаколсин,
Нима дединг : дея гап к,отди эри,
Онамга етмасин бу сузинг зинхор,
Агар хохламасан йукол кетакол,
Жанжал бошланибди каранг хойнахой,
Келин шарт куйибди эрига шу он,
Танланг : онангизми ёки маними,
Танласангиз ман бахли килардим,
Сиз учун энг мехрибон аёл бу‌лардим,
Эрингинг дилини оґритиб куйди,
Энди хеч качон хам кечиролмайман ,
Ку‌зимга ку‌ринма сенга уч талок,
Шу билан тугади хаёти,мутлок,
Онасин бу гапдан хабари йук ку,
У‌ґлига ёлвориб ялинди бод бод,
Лекин онасига айтолмас эди,
Дардини бир умр ичига ютди,
Онаси у‌ґлидан ранжиб юрибди,
Болам сен юзимни ерга к,аратдинг,
Кутмагандим сендан,тезда к,аритдинг,
Боладан у‌тганин худо билади,
Вак,ти келиб у хам бахтли бу‌лади.

Муаллиф : Матлуба Кадировна



@juma_muborak
4.1K viewsedited  07:34
Open / Comment
2023-04-26 09:14:01
Rasm

@juma_muborak
4.3K viewsedited  06:14
Open / Comment
2023-04-26 09:13:01
ТУВАКДАГИ ҚОТИЛ: БУ ГУЛНИ УЙДА САҚЛАМАСЛИК КЕРАК

Кўпчиликнинг уйида бу гул бор, лекин биз унинг хавфи ҳақида ўйламаймиз. Бу гул бизнинг соғлиғимизга салбий таъсир қилади. Бу гулни зудлик билан йўқотиш керак...

Ўзини соғлиғини ўйлаган хар бир инсон буни жавобини билиши керак))

Батафсил ўқинг


@juma_muborak
4.7K viewsedited  06:13
Open / Comment
2023-04-26 08:11:02
الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ ۖ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ ۚ أُولَـٰئِكَ مُبَرَّءُونَ مِمَّا يَقُولُونَ ۖ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир.

Нур, сураси 26 оят



@juma_muborak
3.1K viewsedited  05:11
Open / Comment
2023-04-26 07:20:14
#Qisqa

Abdulloh domla - Biz qachon shu kuyga tushib qoldik?

Manba

Kanalga ulanish!


@juma_muborak
3.3K viewsedited  04:20
Open / Comment