Get Mystery Box with random crypto!

Жума Муборак

Logo of telegram channel juma_muborak — Жума Муборак Ж
Logo of telegram channel juma_muborak — Жума Муборак
Channel address: @juma_muborak
Categories: Religion , Uncategorized
Language: Not set
Subscribers: 11.71K
Description from channel

𝑰𝒚𝒎𝒐𝒏 𝒊𝒔𝒕𝒂𝒈𝒂𝒏 𝒒𝒂𝒍𝒃𝒍𝒂𝒓 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏
𝒎𝒂𝒙𝒔𝒖𝒔

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


The latest Messages 254

2021-01-31 20:48:45
Тавсия:

Агар фарзандингизни ҳар томонлама соғлом ва бақувват бўлишини истасангиз, аёлингизни ҳомиладор даврида кўпроқ Зам-зам суви ва Ажва хурмоси билан таомлантириб туринг.
5.6K viewsMustafoyev Umidjon, 17:48
Open / Comment
2021-01-31 20:15:29 Hammaga yaxshi kayfiyat tilaymiz.Bu nashidni eshitgan har bitta kishini kayfiyati 100℅ ko'tariladi
4.9K viewsMustafoyev Umidjon, edited  17:15
Open / Comment
2021-01-31 20:05:46 #Тунги_зикрлар!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Абу Довуднинг ривоятларида:

سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи», деб келган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.
(Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.)
Абу Довуд ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш:
MEHROB.UZ
5.5K viewsMustafoyev Umidjon, 17:05
Open / Comment
2021-01-31 19:40:37
Намоз вақтлари:
01.02.2021

@mehrob_uz
5.1K viewsMustafoyev Umidjon, 16:40
Open / Comment
2021-01-31 15:55:37 ​​НАМОЗНИ ТЎҒРИ ЎҚИМОҚ

Эй, фарзанд!
Намознинг руку, сажда ва бошқа рукнларини амр этилганидек, ўз жойларига қўйиб ўқимоқ керак.
Саодат асрида Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир намозхоннинг руку, саждаларга эътиборсизлигини кўрдилар ва марҳамат этдилар:

«Бу киши намозларида шундай давом этсалар, «ярим» ҳолда кетадилар ва ҳеч қандай фойда кўролмайдилар».

Намоз яъни рукнлари жой-жойига қўйилиб, амр қилинганидек ўқилмаса, баъзи тақиқларга кўра, намозликдан чиқади. Намозни мазах қилгандай бўлади.
Тўғри намоз ўқимаган кишининг динида хайр бўлмайди.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар.
«Намоз - дин устуни. Уни мукаммал ўқиган динни мукаммал қилган, уни бузган динни бузган бўлади. Намоз — мўминнинг меърожидир».

Эй, фарзанд!
Намозни енгил-елпи иш санамаслик керак.
Ботинида, зоҳирида диққат-эътибор этиладиган муҳим хусусиятлари бор.

Намоз намозхонни Парвардигор ҳузурига кўтаргувчидир.

Намоз ўқиш Ҳақ ҳузурига чиқиш демакдир.

Намозда кимнинг ҳузурида турганимизни асло унутмаслигимиз,
зоҳиру ботинни тузатиб турмоғимиз керак бўлади.

Зоҳирий тузатиш жойни, либосни, баданни пок тутиш бўлганидек, ботинини тузатиш эса, маънавий кирлардан тозаланиш, турли хаёллардан узилишдир.

Энг юксак кўнгил поклиги — кўнгилни дунёдан узишдир.
Чунки намоз - изҳори дилдир.
Намоз — роз.
Розилашишдир. Сирлашишдир.
Кўнгил фориғлигидир.
Намоз — кўнгилни покловчидир.
Кўнгил - Аллоҳ назаргоҳидир.
Шунинг учун орифлар, сўфийлар намоздан ташқарида ҳам кўнгилни пок тутадилар.

Намоз инсонни шундай софликка, мусаффолик осмонига кўтаргувчи амал.

Баъзан зоҳирий покликдан ботиний покликка келинади.
Баъзан аксинча, ботиний поклик зоҳирда намоён бўлади, иккаласининг баробар келиши комилликдирки, бу билиш, таниш билан бўлади.

Аллоҳни таниш ҳақиқий маърифатдир. Шунинг учун ҳам ориф — маърифатли инсонлар, комил инсондир.

Намоз шу даражаларга кўтаргувчи ёки кўтарилиш учун воситадир.

Намоз — гўзалдир ва гўзалликдир.
Гўзалликнинг ҳақиқати эса покликдир. Зоҳирий ва ботиний поклик.

Аллоҳ таоло Одамни (а.с.) яратиб, малоикаларга унга сажда қилишни амр этди. Барча фаришталар амрга мувофиқ, Одамга (а.с.) сажда қилдилар.
Фақат иблис бу амрга қарши бош кўтарди. Яъни сажда қилмасдан лаънатланди ва жаннатдан маҳрум бўлди.
Маълумки, унда сажда Одамга (а.с.) эди. Ҳолбуки, кунда беш марта қилиниши керак бўлган, яъни амр этилган сажда барча оламлар Парвардигори Аллоҳгадир, бу эса намоз билан адо этилади. У ҳолда намозини тарк этган бир кимсанинг аҳволи Иблисдан баттарроқ бўлмайдими?!
Бундан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!

Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат этадилар:
«Намоз ичида ўқилган Қуръоннинг ҳар бир ҳарфига Аллоҳ минг савоб беради. Намоздан ташқари, намоздан сўнг дарҳол ўқилган Қуръоннинг ҳар ҳарфи учун Аллоҳ юз савоб беради.
Намоздан ташқарида (бошқа жойларда) ўқилган Қуръоннинг ҳар ҳарфига Аллоҳ ўн савоб билан мукофотлайди.
Қуръонни лозим бўлганидек тинглаган киши учун Аллоҳ ҳар ҳарфига минг савоб беришни муждалайди.
Хатм этган кишининг эса ҳар дуоси қабул бўлади.

"ЭЙ, ФАРЗАНД"
Абу Ҳомид Ғаззолий


Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/Muxlisuz
6.6K viewsMustafoyev Umidjon, 12:55
Open / Comment
2021-01-31 15:55:25
#Ибратли_воқеа
ДЎСТИМ УЧУН ЭТИКОФДАН ЧИҚДИМ



Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@MEHROB_UZ
5.3K viewsMustafoyev Umidjon, 12:55
Open / Comment
2021-01-31 12:55:54
ДУНЁ ҒАМИ

Дунё ғамлари жуда кўпдир. Аммо шу ғамларни битта ғамга, яъни охират ғамига айлантириб олиш нақадар гўзал!


Ким бор ғамини охират ғамига қаратса, Аллоҳ унинг тарқоқ ҳолини жам қилади, ишларини осонлаштиради, бойлигини қалбида қилиб қўяди.

"Ҳикматлар" китобидан.

Каналга обуна бўлинг:
Mehrob.uz
5.7K viewsMustafoyev Umidjon, 09:55
Open / Comment
2021-01-31 10:39:18 КАМБАҒАЛЛИК ЭШИГИ

Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Садақадан мол камаймайди. Қай бир киши ўзи учун тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унинг тепасидан фақирлик эшигини очиб қўяди», дедилар».


Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда зикр қилинган маъно улкан ҳикматдир. Зоҳирда, одамларнинг кўзида садақа берган одамнинг моли шу садақа миқдорича камайгандек бўлади. Бироқ аслида унинг моли камаймайди. Чунки Аллоҳ таоло бирнинг ўрнига етти, ўн, етмиш, етти юз ҳисса беришни ваъда қилиб қўйган.
Зоҳирий, моддий кўриниш ҳисоб эмас, асосий ҳисоб Аллоҳ таолонинг ҳисобидир.
Банданинг садақаси қабул бўлса, Иншааллоҳ, бу нарса унга жуда катта миқдорда қайтади. Садақа қилаётган киши шу ниятда қилса, садақасининг фойдасини албатта кўради, мол-мулк ҳеч қачон садақа туфайли камаймайди.
Худди шунингдек, ким ўзига тиланчиликни раво кўрса, умр бўйи тиланчи бўлиб ўтиб кетади, чунки Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очиб қўяди. Ўзига тиланчиликни эп кўрган одам бир умр бой бўлмайди, ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймай, хорликда ўтиб кетади.
Шунинг учун мўмин-мусулмонлар бу нарсани ўзларига эп кўрмасликлари керак, касб қилиб олмасликлари, бу нарсалардан ўзларини устин қўйишлари лозим.
Мўмин-мусулмон киши Аллоҳдан сўраб, тинмай ҳаракат қилиши, садақа сўраш эмас, балки садақа қилиш пайидан бўлиши керак.

"Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан.
Каналга уланинг:
t.me/mehrob_uz
5.9K viewsMustafoyev Umidjon, 07:39
Open / Comment
2021-01-31 08:16:57 АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ БИР ЗАРРАСИ ҚАЛБГА КИРСА!



Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@MEHROB_UZ
5.7K viewsMustafoyev Umidjon, 05:16
Open / Comment
2021-01-31 08:15:35
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий: У идиш тугул уйлар синиб кетмайдими ота-онанинг йўлларида...!




ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга уланиш:
T.me/MEHROB_UZ
5.9K viewsMustafoyev Umidjon, 05:15
Open / Comment