Get Mystery Box with random crypto!

Жума Муборак

Logo of telegram channel juma_muborak — Жума Муборак
Topics from channel:
Рақамли
Haj
Қурбонлик
Channel address: @juma_muborak
Categories: Religion , Uncategorized
Language: Not set
Subscribers: 7.83K
Description from channel

𝑰𝒚𝒎𝒐𝒏 𝒊𝒔𝒕𝒂𝒈𝒂𝒏 𝒒𝒂𝒍𝒃𝒍𝒂𝒓 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏
𝒎𝒂𝒙𝒔𝒖𝒔

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


The latest Messages 23

2023-04-20 13:38:50 Ҳайит кунининг одоблари

Намозга чиқишдан олдин ғусл қилиш (ювиниш);

Рамазон ҳайитида намоздан олдин егулик еб олиш;

Ҳайит кунида такбир айтиш;

Табриклаш;

Ҳайит учун безаниш, янги ва тоза кийимларни кийиш;

Ҳайит намозига бир йўлдан бориб, уйга бошқа йўлдан қайтиш.

T.me/Mehrob_uz

@juma_muborak
6.3K viewsedited  10:38
Open / Comment
2023-04-20 13:38:42
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:40

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@mehrob_uz

@juma_muborak
6.7K viewsedited  10:38
Open / Comment
2023-04-20 13:05:57 #Ramazon2023

Abdulloh domla

Iyd namozi qanday oʼqiladi?

Manba

Kanalga ulanish!


@juma_muborak
5.0K viewsedited  10:05
Open / Comment
2023-04-20 11:04:08 Рамазонни оҳирги куни рўзасини очворадиган қизлар бахтли бўладими?

Улашинг

@MubinUzTv

@juma_muborak
5.5K viewsedited  08:04
Open / Comment
2023-04-20 07:37:00
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@MubinUzTv

@Juma_Muborak
10.2K viewsedited  04:37
Open / Comment
2023-04-20 02:21:39 Рамазон жўнаш тадоригини кўриб, кунларини йиғиштиришни бошлади.
Аллоҳим! Ушбу ойнинг хушбўй ҳидидан нафас олдирганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин!
Аллоҳим! Ушбу ойга етказганингдек, ундаги ибодатларнинг қабулидан ҳам маҳрум қилма!

@mehrob_uz

@juma_muborak
5.5K viewsedited  23:21
Open / Comment
2023-04-20 01:50:51
#Хайр_Рамазон

Бугун Рамазон ойининг сўнгги куни, саҳарликнинг ҳам охиргиси

Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим,
Сени соғинаман ўйласам доим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазоним..

Келаси йилга ҳам барчамизна шунақа сахарликлар қилиш насиб этсин


@Juma_Muborak
16.2K viewsedited  22:50
Open / Comment
2023-04-20 01:49:26
#Рамазон2023
ҚАДРИ БАЛАНД РАМАЗОН!

"Минор" жоме масжидида хатмона шукуҳи
@mehrob_uz

@juma_muborak
5.1K viewsedited  22:49
Open / Comment
2023-04-19 20:38:08 Рамазоннинг ҳилоли

Маълумки, Рамазон ойида ҳилолни (янги чиққан ойни) кўриш билан рўза тутиш бошланади ва шавволнинг ҳилолини кўриш билан тугатилади. Рамазон арафасида, шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни мусулмонлар янги ойни кўришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун ўша куни қуёш ботган пайтда осмонга қараб турилади. Агар ой янгиланган бўлса, бир кўриниб ўтади ва эртанги кун Рамазоннинг биринчи куни бўлади. Агар янги ой кўринмаса, шаъбонни ўттиз кунлик қилиб, индинига рўза тутиш бошланади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳилолни кўрмагунча рўза тутманглар. То уни кўрмагунча оғиз очманглар. Агар у сизлардан булут билан тўсилиб қолса, ҳисобини қилинглар», дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.

Термизийнинг лафзида: «Рамазондан олдин рўза тутманглар. У(ой)ни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб очинглар. Агар уни булут тўсиб қолса, ўттиз кунни мукаммал қилинглар», дейилган.

Бошқа бир ривоятда эса: «Агар сизлардан булутлар билан тўсилиб қолса, ўттиз кун рўза тутинглар», дейилган.
@mehrob_uz

@juma_muborak
5.8K viewsedited  17:38
Open / Comment
2023-04-19 20:28:12
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

@juma_muborak
7.0K viewsedited  17:28
Open / Comment