Get Mystery Box with random crypto!

Жума Муборак

Logo of telegram channel juma_muborak — Жума Муборак Ж
Logo of telegram channel juma_muborak — Жума Муборак
Channel address: @juma_muborak
Categories: Religion , Uncategorized
Language: Not set
Subscribers: 11.71K
Description from channel

𝑰𝒚𝒎𝒐𝒏 𝒊𝒔𝒕𝒂𝒈𝒂𝒏 𝒒𝒂𝒍𝒃𝒍𝒂𝒓 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏
𝒎𝒂𝒙𝒔𝒖𝒔

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


The latest Messages 22

2023-04-19 20:38:08 Рамазоннинг ҳилоли

Маълумки, Рамазон ойида ҳилолни (янги чиққан ойни) кўриш билан рўза тутиш бошланади ва шавволнинг ҳилолини кўриш билан тугатилади. Рамазон арафасида, шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни мусулмонлар янги ойни кўришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун ўша куни қуёш ботган пайтда осмонга қараб турилади. Агар ой янгиланган бўлса, бир кўриниб ўтади ва эртанги кун Рамазоннинг биринчи куни бўлади. Агар янги ой кўринмаса, шаъбонни ўттиз кунлик қилиб, индинига рўза тутиш бошланади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳилолни кўрмагунча рўза тутманглар. То уни кўрмагунча оғиз очманглар. Агар у сизлардан булут билан тўсилиб қолса, ҳисобини қилинглар», дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.

Термизийнинг лафзида: «Рамазондан олдин рўза тутманглар. У(ой)ни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб очинглар. Агар уни булут тўсиб қолса, ўттиз кунни мукаммал қилинглар», дейилган.

Бошқа бир ривоятда эса: «Агар сизлардан булутлар билан тўсилиб қолса, ўттиз кун рўза тутинглар», дейилган.
@mehrob_uz

@juma_muborak
5.8K viewsedited  17:38
Open / Comment
2023-04-19 20:28:12
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

@juma_muborak
7.0K viewsedited  17:28
Open / Comment
2023-04-19 20:27:00 #Келаётган_Хайит_муборак
Ассалому алайкум менинг ҚАДРДОНЛАРИМ, Ийд келишига хам оз қолди агар билиб билмай ёмон гапирган бўлсам мени кечиринг сабр билан тутган рўзангизни Аллоҳ қабул айласин ва жаннати билан мукофотласин

@Juma_Muborak
8.8K viewsedited  17:27
Open / Comment
2023-04-19 15:07:13 ​​ РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да, Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази

@MubinUzTv
8.1K viewsedited  12:07
Open / Comment
2023-04-19 12:19:08 #Ramazon2023

Abdulloh domla

Qorining jannatdagi darajasi!

Manba

Kanalga ulanish!


@juma_muborak
5.3K viewsedited  09:19
Open / Comment
2023-04-19 05:46:02 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

@juma_muborak
1.8K viewsedited  02:46
Open / Comment
2023-04-19 03:31:04
Бомдод намози - юзга нур, қалбга роҳат бағишлайди. Ризққа барака киритади.

Шундай экан, ким бомдод намозини адо этган бўлса, Аллоҳ таолога ҳамд айтсин!

Алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ...

Улашинг
https://t.me/muxlisuz

@juma_muborak
3.0K viewsedited  00:31
Open / Comment
2023-04-19 02:45:10
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум! Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA

@juma_muborak
4.8K viewsedited  23:45
Open / Comment
2023-04-19 02:25:19
Саҳарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига захира бўлсин!
Аллоҳ офият, куч-қувват берсин!

Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz

@juma_muborak
4.1K viewsedited  23:25
Open / Comment
2023-04-19 02:25:08
Рўза тутаман деб саҳарликка турганларга Кабатуллоҳни ёнида оғиз очишлик насиб
қилсин

Рамазонни 28-куни муборак бўлсин!

Аллоҳ барчангизга куч қувват берсин

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA

@juma_muborak
6.8K viewsedited  23:25
Open / Comment