2021-03-12 21:52:39
Виктор Жалилов – “Навбаҳор” бош мураббийи!
Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” учун ҳар бир ўйин муҳим ва финалга тенг. Аммо кутилмаганда жамоа 1-турда ўз майдонида “Сўғдиёна”га имкониятни бой берди (0:1). Шу боис, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти жамоа мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилди.
Клуб раҳбарияти қарорига кўра, шу кунгача клубда маслаҳатчи – мураббий сифатида фаолият олиб борган тажрибали мутахассис Виктор Романович Жалилов “Навбаҳор”га бош мураббий этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Виктор Жалилов “Навбаҳор”да 1995-2000, 2003-2004, 2010 йилларда фаолият юритган ва жамоамиз билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритган. “Навбаҳор” тарихидаги ягона чемпионлик унвонига ҳам 1996 йили Виктор Романович даврида эришилган.
Биз Виктор Жалиловни яна жамоамиз бош мураббийи лавозимига қайтганлиги билан табриклаймиз ҳамда “Навбаҳор” билан яна совринларни қўлга киритишига тилакдошмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
www.pfcnavbahor.uz | расмий саҳифалари
967 views DOVUDXON , 18:52