2021-03-11 19:34:57
Ўринли мақола, ёҳуд муҳлис фикри.."Навбаҳор"-"Сўғдиёна" бу ўйинни яна бир эслашга мажбурман! Учрашув бошланиш олдидан бир қатор Жиззахлик мухлисларни фикрини эшитганимда улар "Сўғдиёна" жамоасини Намангандан ғалаба билан ортга қайтиш тугул,ҳаттоки дурангга ҳам эришиши қийинроқ эканлигини ҳозирда "Навбаҳор" жамоаси Суперлигани энг кучли клубларидан бири ва чемпионлик учун давогар жамоа сифатида кўришларини эътироф этишди.Наманганлик мухлислар эса аксинча, жамоага сўзсиз ишонишар,ғалаба билан дўст-ёрларга табриклар жўнатиш ҳақида ўйлашар эди.Минг афсус,афсуслар бўлсинки биз учун 1-тур орзуси чин саробга айланди!
Ўйлаб-ўйлаб оҳири ўхшашлик излаб топдим. Ўзбек фильм киностудиясида суратга олинган "Абдуллажон" фильми айнан хозирги воқеаларга чиндан ҳам ўхшаб кетади.Фильмдаги раис бува қишлоқ колхозини яхши бошқаради,планларни ортиғи билан бажаради,лекин бахт эса йўқ,сабаби барчада учган "Кетмон" раис бувада учмас эди!
Биздачи? Наманган футболи раҳбарлари унча-мунча клублар орзу қиладиган шароитларни,хориж йиғинларини ташкил қилиб беришяпти! Вилоят хокими ва клуб президентига раҳмат.Мухлислар ҳақидаку қанча гапирсанг оз,мухлисларни ўйингоҳда яратяпган атмосферасига гап бўлиши мумкин эмас.Хуллас бизда ҳам хозирча ўша бахт йўқ."Кетмон" учмаяпти.
Ўша фильмдаги раис буваку хўп қандайдир бир сирли ҳашоратни ғижимланган газета билан уриб ўлдиргани учун "Кетмон"и учмаяти экан! Бизники нега учмаяпти? Жавоби йўқ савол шундай эмасми...
Ҳар не бўлганда ҳам биз ишқибозлар сабр билан кутамиз!
Биз мухлислар 2-тур ўйинида жамоага ишонамиз! Ишончни қозониш эса клуб аъзолари қўлида,зероки кейинги мағлубият мухлисликдан кўнгли совиб боряпган ишқибозларни кўнглини музлатиб қўйиши мумкин.Демак кейинги бекат "Темирйўл"чилар бекати,яьни ғалаба бекати бўлишини чин дилдан истаб қоламан!
Ҳамон "Навбаҳор" дарди билан ёнаётган оддий мухлисни фикри холос!Тезроқ Наманганга ғалабалар байрами келишини тилаб вилоятим ҳалқига чуқур хурмат билан:
Акрамжон Қодиров.
P.S. Ҳаёт хар доимгидай давом этади!
@MUHLISLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAD_cfM9hR-AvWqybaA
2.1K viewsFozil Po‘latov, 16:34