2021-03-29 18:44:33
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилинади
“Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ–5042-сон, 29.03.2021 й.) қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, республика аэропортлари давлат-хусусий шериклик асосида
реконструкция, модернизация, эксплуатация қилинади.
Бунда тегишли ишларни бажариш учун
уч йилга қуйидаги имтиёзлар берилади:
хусусий шериклар олиб кириладиган транспортлар, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар
божхона божидан;
транспортлар ва махсус техника учун
утилизация йиғимидан озод қилинади;
хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини
белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди;
аэропортлар учун мол-мулк солиғининг
белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
59 viewsMaftuna Jamolova, 15:44