🔥 Burn Fat Fast. Discover How! 💪

Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Logo of telegram channel sirdaryomintrans — Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal S
Logo of telegram channel sirdaryomintrans — Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal
Channel address: @sirdaryomintrans
Categories: Telegram
Language: English
Subscribers: 99
Description from channel

Telegram https: //t.me/sirdaryomintrans Facebook: https://www.facebook.com/sirdaryo.viloyati.9 Ishonch telefoni: 71 202-05-01(223)

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 24

2021-03-25 17:53:35
Расман! 1 апрелдан Россия Ўзбекистон билан авиапарвозларни йўлга қўяди

Унга кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳафтасига бир марта «Москва — Тошкент» йўналишида парвозлар амалга оширилади. Бу ҳақда тезкор штаб йиғилишида Россия Бош вазирининг ўринбосари Татьяна Голикова айтиб ўтган.

Sirdaryo viloyati Transport boshqarmasi matbuot xizmati
73 viewsMaftuna Jamolova, 14:53
Open / Comment
2021-03-25 08:33:23
Сирдарё вилоятида "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги" доирасида навбатдаги назорат рейд тадбирлари Транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди

@Sirdaryomintrans
64 viewsMaftuna Jamolova, 05:33
Open / Comment
2021-03-24 15:54:47 #2021_йил_1_апрелдан

Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиши мумкин

Автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлар барча тоифадаги автомототранспортларни (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бунда:

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади;

имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади;

имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлар томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади;

махсус ҳимояланган сертификатларнинг барча зарур реквизитлари тадбиркор томонидан давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48 viewsMaftuna Jamolova, 12:54
Open / Comment
2021-03-24 15:31:43 Бугундан жамоат жойларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди

Мамлакатимиз ҳудудида коронавируснинг кенг тарқалиши ва кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

Жорий йилнинг 24 мартидан бошлаб:

жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.

Жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб:

касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолиятини қайта йўлга қўйилади.

Карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Ҳурматли юртдошлар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сизлардан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида шахсий масъулиятни оширишингизни, тиббий ниқобларни тез-тез алмаштириб туришингизни сўраб қоламиз. Санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя килмаслик салбий оқибатларга олиб келишини унутманг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг!
214 viewsMaftuna Jamolova, 12:31
Open / Comment
2021-03-24 11:21:55 http://sirdaryo.mintrans.uz/news/muruvvat-dilni-poklaydi

Sirdaryo viloyati transport boshqarmasi tashabbusi bilan O`zbekiston Ko`zi Ojizlar Jamiyati Sirdaryo viloyati Guliston shahar bo`linmasidagi ko`rish bo`yicha imkoniyati cheklangan nogironlaridan 30 nafarini “Xalqlar Do`stligi” san`at saroyida o`tkazilayotgan Yulduz Usmonovaning “Yurak” nomli konsert dasturiga bepul olib borildi.
59 viewsMaftuna Jamolova, 08:21
Open / Comment
2021-03-23 20:02:17 Тезкор хабар

ССВ: 1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади

Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.

Қатор соҳа мутахассислари ва етакчи олимларнинг таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатимизда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;

томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);

томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;

томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.

Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан айрим хорижий мамлакатларда бугунги кунда кузатилаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларни қайтарилмаслиги ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш учун шахсий масъулиятни оширишни сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
279 viewsMaftuna Jamolova, 17:02
Open / Comment
2021-03-23 08:36:03
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
66 viewsMaftuna Jamolova, 05:36
Open / Comment
2021-03-23 08:17:21 http://sirdaryo.mintrans.uz/news/guliston-shahri-va-shaharga-keluvchi-fuqarolar-diqqatiga
68 viewsMaftuna Jamolova, 05:17
Open / Comment
2021-03-22 21:05:30
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:




Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:




Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
69 viewsMaftuna Jamolova, 18:05
Open / Comment
2021-03-21 16:00:48
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
62 viewsMaftuna Jamolova, 13:00
Open / Comment