Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal

Logo of telegram channel sirdaryomintrans — Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal S
Logo of telegram channel sirdaryomintrans — Sirdaryo viloyat transport boshqarmasi |Rasmiy kanal
Channel address: @sirdaryomintrans
Categories: Telegram
Language: English
Subscribers: 99
Description from channel

Telegram https: //t.me/sirdaryomintrans Facebook: https://www.facebook.com/sirdaryo.viloyati.9 Ishonch telefoni: 71 202-05-01(223)

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 26

2021-03-16 08:17:29 Ҳурматли сирдарёликлар!

Республикамиз ҳудудида сўнгги кунларда каронавирус касаллиги билан касалланаётганлар сони ортиб бормоқда. Энг ачинарлиси касалланиш холатлари бази бир ҳудудларда аҳоли орасида, мактабгача таълим муассасаларида аниқланмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб сизлардан карантин даврида тиббий ниқоблардан фойдаланиб, кўча ва жамоат жойларида, жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда харакатланишларингизни сўраб қоламиз.

Шуни алоҳида эслатиб ўтмоқчимизки ниқобсиз юриш холатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан қонуний чоралар кўрилишин эслатиб ўтамиз!

Ўзингиз ва оила аъзоларингизни соғлиғига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.
74 viewsMaftuna Jamolova, edited  05:17
Open / Comment
2021-03-15 10:39:31 Тошкентда карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади

Бугун пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётганлиги юзасидан тегишли соҳа вакилларининг ахбороти тингланди.

Шаҳарнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилган.

Сирдарё вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати
79 viewsMaftuna Jamolova, 07:39
Open / Comment
2021-03-15 08:43:36 Транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

“Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (125-сон, 09.03.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

2021 йил 1 сентябрдан жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги автотранспортларни тадбиркорлар – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланилади.

2021 йил 1 июлга қадар автотранспортларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорларга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Техник кўрик” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти яратилади.

2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

Қарорга билан шунингдек, Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, транспортлар қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;
тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;
навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.


Сирдарё вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати
79 viewsMaftuna Jamolova, 05:43
Open / Comment
2021-03-13 22:04:34 ТЕЗКОР ХАБАР

Аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби бекор қилинади

Жорий йилнинг 13 март санасида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, хорижий ва қўшни мамлакатларда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз бўлсада барқарорлашганлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларга енгилликлар яратиш ҳамда туризм салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.

Эндиликда, янги тартиб бўйича:

ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистон Республикасига келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;

автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги
72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилади.


Бунда коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан
2021 йилнинг 25 мартидан бошлаб хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилардан фақат сифат кўрсаткичи талаб даражасида бўлган лабораторияларнинг коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари маълумотномалари билан ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтказилади ёхуд автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви ўтказмасдан киритилади.

Шу билан бирга мутасадди ташкилотларга чет элда сифатли ҳамда ишончли коронавирус инфекциясига ПЗР текширувларини ўтказувчи лабораториялар – яъни Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган лабораториялар рўйхатини (ҳар бир мамлакат кесимида камида 10 тадан) шакллантириш ва эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.

Масъул вазирлик ва идораларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан боғлиқ мамлакатга кириш бўйича чекловлар бекор қилингани, янги авиа ва темир йўл қатновлари ташкил этилаётгани тўғрисида ўз расмий веб-саҳифаларида ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий ҳамкорлар, инвесторлар ва туроператорларга маълум қилиш бўйича топшириқ берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
113 viewsMaftuna Jamolova, 19:04
Open / Comment
2021-03-13 07:57:45
Диққат: Гулистон шаҳрининг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Гулистон шаҳар ҳокимининг "Гулистон шаҳрининг марказий кўчаларида автотраспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тартибга солиш тўғрисида"ги 47-Ғ сонли фармойиши имзоланди.
Унга кўра, шаҳарнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади.
42 viewsMaftuna Jamolova, edited  04:57
Open / Comment
2021-03-12 20:09:39
Шавкат Мирзиёев: Иккита дўст халқ бу ташрифдан жуда катта натижалар кутяпти

Шавкат Мирзиёев: Два братских народа ждут больших результатов от этого визита

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
26 viewsMaftuna Jamolova, 17:09
Open / Comment
2021-03-12 19:09:46 Байрам куни муносабати билан "Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жорий йилнинг 22 март куни, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи 764/763 "Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилди.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
35 viewsMaftuna Jamolova, 16:09
Open / Comment
2021-03-12 09:50:03 Икки йилда бир марта

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, энди ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.
205 viewsMaftuna Jamolova, 06:50
Open / Comment
2021-03-12 08:28:42 Ўзгидромет хабарига кўра, 13-14 мартда республикада ёғингарчилик (ёмғир, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланади), баъзи жойларда шамол 17-22 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

14-15 мартда ҳарорат кечалари -2...-7 даража совуқгача, кундуз кунлари -2...+3 даража илиқгача бўлиши кутилмоқда,

Шу сабабли йўловчи ташувчи ҳайдовчилар ва йўловчилардан эхтиёт чораларини кўришларини, йўлда тирбандликлар юзага келишини инобатга олган ҳолда, ҳаракатланиш вақтларини олдиндан режалаштирган ҳолда транспортлардан фойдаланишларини тавсия этамиз.

Эҳтиёт бўлинг!
Масофани сақлаган ҳолда ҳаракат қилинг!

Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати.
206 viewsMaftuna Jamolova, 05:28
Open / Comment
2021-03-11 11:58:49 Расман: Ўзбекистонда 13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, «Наврўз» умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича Бош вазирнинг биринчи ўринбосари О.Раматов раҳбарлигида ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
Хайрия ҳашарини ўтказишда қуйидагиларга эътибор қаратиш алоҳида қайд этилди:
- маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;
- «Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам» шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;
- умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш;
- автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланганлигини қатьий назоратга олиш;
- ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирларида жойларда иш берувчилар томонидан ҳашарда кўзда тутилган ишлар учун ишчиларни мажбурий тарзда жалб этишга мутлақо йўл қўймаслик, шундай ҳолатларга йўл қўйган мутасаддиларга жазо чораларини қўллаш.
218 viewsMaftuna Jamolova, edited  08:58
Open / Comment