Get Mystery Box with random crypto!

TELERADIO.UZ / Kelajak teleradiosi ®

Logo of telegram channel teleradiouz_official — TELERADIO.UZ / Kelajak teleradiosi ® T
Logo of telegram channel teleradiouz_official — TELERADIO.UZ / Kelajak teleradiosi ®
Channel address: @teleradiouz_official
Categories: News
Language: English
Subscribers: 145
Description from channel

"Kelajak internet teleradiokompaniyasi" muassisligidagi TELERADIO.UZ internet teleradiosining telegramdagi rasmiy kanali.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


The latest Messages 3

2022-06-16 07:15:29 #ДИҚҚАТ #ХУШХАБАР

Жорий йил ҳам 5 тагача йўналиш танлаш мумкин, фақат эндиликда абитуриент турли таълим шаклини (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий) танлашига ҳам рухсат берилади

Президент қарорига кўра, абитуриентларга:

тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади;

рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
96 viewsedited  04:15
Open / Comment
2022-06-16 06:15:40 YouTubeda tomosha qiling: Biz shunday yaralganmiz.
https://youtube.com/shorts/GxQD6UomVn4?feature=share
65 views03:15
Open / Comment
2022-06-15 20:50:49
Husayn Norchayevning golidan keyingi holat!

@Abdalimov_gapiradi
82 views17:50
Open / Comment
2022-06-15 20:49:04
ГООООООЛ

Ўзбекистон 2:0 Япония

Гол: Норчаев 89
425 views17:49
Open / Comment
2022-06-15 20:48:19 Goooool:

HUSAYIN NORCHAYEV

Nasaf tarbiyalanuvchisi

@Abdalimov_gapiradi
70 views17:48
Open / Comment
2022-06-15 20:29:00
Kochadagi muhlislarning golga reaksiyasi.
72 views17:29
Open / Comment
2022-06-09 06:54:11
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳам қамоққа олинди

Андижон вилояти ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг қамоққа олинишига сабаб бўлган жиноий иш – бюджетнинг 48 млрд сўмини талон-торож қилишда гумондор кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 июн куни Бош прокуратура Андижон шаҳар ҳокимининг процессуал тартибда ушлангани ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълумот берган эди.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
58 viewsedited  03:54
Open / Comment
2022-06-09 06:53:39
Андижон ва Самарқандда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди

ДХХ ҳокимиятдаги танишлари орқали 1 гектар ерни фуқаро номига расмийлаштириб беришини айтган пиллачиликка ихтисослашган МЧЖ раҳбарини 120 минг доллар олган вақтида ушлади.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
50 viewsedited  03:53
Open / Comment
2022-06-09 06:36:54 Фермер ва кластерларнинг фаолияти бозор нархларига мослаштирилади – Ҳисоб палатаси

Бугунги кунда жаҳонда юз бераётган воқеалар натижасида бозорларда озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда. Ҳозирда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 АҚШ долларидан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошган.

Шундай шароитда, нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли, бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш ва ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтиришдир. Демак, ғаллачиликда самарали ишлайдиган бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш замон талабига айланди.

Ҳозирда ушбу соҳада хусусий сектор улуши ортиб бормоқда. Хусусан, сўнгги уч йилда мамлакатда 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади. 2021 йил якуни билан, мамлакат бўйича ишлаб чиқарилган уннинг 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келди.

Бироқ, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёр эмас. Шу пайтгача компания таркибидаги дон корхоналари фермерлардан тайёр буғдойни қабул қилиб, уни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган. Натижада, уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди.

Замонавий энерготежамкор ва ихчам ускуналар билан жиҳозланмаганлиги сабабли Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллиги эса – 2 баробар кам.

Давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, бундай корхоналарнинг ҳам даромади, ҳам рақобатбардошлиги, ҳам сармоявий жозибадорлиги жуда паст бўлади.

Дунёда давом этаётган пандемия шароитига қарамасдан, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ислоҳотларнинг янги босқичига қадам қўйилмоқда.

Давлат раҳбари бошчилигида жорий йил 11 майда ўтказилган ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилишда 2022 йил 1 июндан бошлаб, ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархлари тизимига ўтиш ҳамда фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун барча имкониятлар яратиш топшириғи берилди.

Бу дегани – нархни бозорнинг ўзи шакллантиради.

Шунингдек, биржа савдоларида буғдой сотадиган фермер ва ғаллачилик кластерларидан биржа тўловлари ундирилмаслиги белгилаб қўйилди.

Агар, фермер ва кластерлар ўзи етиштирган ортиқча ғаллани сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.

Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш имконияти яратилади.

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ҳисоб палатаси, Марказий банк, тижорат банклари ва дон корхоналари томонидан “Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси – тижорат банки – дон корхонаси – кластер ва фермер – биржа” занжири асосида тўловларнинг амалга оширилиши бўйича кунлик назорат тизими йўлга қўйилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида Штаб ташкил этилади. Штаб кунлик маълумотларни таҳлил қилиб боради, вазирлик ва идораларга кўрсатмалар юборади, юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.

Ушбу ислоҳотларнинг пировард мақсади – фермерлар ва кластерларнинг манфаатдорлигини таъминлаш ва ҳосилдорликни оширишдан иборат.

Фермер биржага чиқиб, ўзи етиштирган ғалласини мустақил сотса, унинг даромади ошади ва ўз меҳнати натижасидан рози бўлади.

Энг муҳими – республика аҳолисига арзон ва сифатли дон ва дон маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилади.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
48 views03:36
Open / Comment
2022-06-09 06:36:54
Фермер ва кластерларнинг фаолияти бозор нархларига мослаштирилади – Ҳисоб палатаси

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
50 views03:36
Open / Comment